Левандовскининг агенти Лапортага трансфер учун 40 млн евро етарли бўлишини айтди. Роберт 12 июлгача "Барса"га ўтишни кутмоқда
		
		04 июл 2022 16:54
        Новости	
	 
				 
				Левандовскининг агенти Лапортага трансфер учун 40 млн евро етарли бўлишини айтди. Роберт 12 июлгача "Барса"га ўтишни кутмоқда
Каталония клуби президенти Жоан Лапорта доимий равишда форвард ва унинг агенти Пини Захави билан алоқада бўлиб турибди.
Захави Лапортага 40 млн евро "Бавария"ни форвардни сотишга кўндириш учун етарли бўлишини айтди. "Барселона" олдинроқ полякни харид қилиш учун камроқ сарфлашни режалаштирган бўлса ҳам, 40 млн евро таклиф қилиб бўлди.
"Бавария" эса форвард учун 60 млн евро сўраётган бўлса ҳам, Левандовскини иродасига қарши чиққан ҳолда олиб қолиш яхши эмаслигини тушунишни бошлади.
Роберт 12 июлгача "Барселона"га трансфери расмийлаштирилишини кутмоқда – у мавсумолди тайёргарлигини "Бавария" таркибида бошлашни хоҳламаяпти.
Поляк ўтган мавсум "Бавария" таркибида барча мусобақаларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 46та гол уришга эришди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии