Левандовски: "Ўйинимиздан сўнг биринчи бўлиб "Боруссия Д"нинг натижалари билан қизиқаман"
30 окт 2014 00:37
Новости
Левандовски: "Ўйинимиздан сўнг биринчи бўлиб "Боруссия Д"нинг натижалари билан қизиқаман"
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Лвандовски ўзининг собиқ жамоаси билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Бу жуда муҳим учрашув бўлади. "Боруссия Д" ҳар доим хавфли рақиб. Юрген Клопп шогирдлари исталган жамоани мағлуб эта олишлари мумкин. Ҳозирда жамоа қийин даврни бошидан кечирмоқда. Улар таркибида кўплаб футболчилар жароҳатлари боис жамоага ёрдам бера олишмаётганлиги ҳам ўйинларини пасайишига сабаб бўлмоқда. Лекин шуни унутмаслик керакки, олдинда бутун мавсум кутиб турибди ва ҳаммасини жой-жойига қўйса бўлади. "Боруссия Д" таркибида бир қатор кучли ижрочилар мавжуд. Рақибни ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб менсимаслик бу жуда қимматга тушиши мумкин. Ўзимизнинг ўйинлардан кейин биринчи бўлиб "Боруссия Д"нинг натижалари билан қизиқаман. Мен уларни мағлубиятларидан хурсанд бўлмайман.
Эслатиб ўтамиз, Германия "классико"си 1 ноябрь куни "Альянц Арена"да бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Германия "классико"си 1 ноябрь куни "Альянц Арена"да бўлиб ўтади.
Комментарии