Левандовски бугун майдонга туша оладими?
21 июн 2024 12:23
Новости
Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски жамоасинингЕвро-2024 гуруҳ босқичидаги навбатдаги ўйинида майдонга тушиши мумкин, деб хабар берди Meczyki.pl лойиҳаси бош муҳаррири Томаш Влодарчик.
Хабар қилинишича, Левандовски жароҳатидан тузалиб, кеча жамоа билан машғулот ўтказган. Австрия терма жамоасига қарши ўйинда ҳужумчи асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Польша терма жамоаси Евро-2024 гуруҳ босқичининг илк учрашувида Нидерландияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Левандовски сон мушагидаги жароҳат сабабли учрашувни ўтказиб юборган эди.
Польша – Австрия учрашуви бугун 21:00 га белгиланган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии