RU

Последние новости

13:02Суперлига сўнгги тури ва плей-офф саналарига ойдинлик киритилди  0 12:42Голларга бой ўтган "Пахтакор" – "Бунёдкор" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:18Суперлига. 28-тур учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамлар эълон қилинди  2 11:50Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 10 ноябрь куни сафарга отланади  10 11:44U-17 ЖЧ старт олди. ОКда чорак финалда қолиб кетган Япония Африка чемпиони Марокашни таслим қилди, ўзбек ҳаками бошқарган ўйинда Месси ватандошлари ғолиб  3 11:35Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "Насиб қилса, Баҳрайндан уч очко билан қайтамиз"  3 10:40"Бунёдкор-2011" халқаро турнирда совриндорга айланди  3 10:09"Эльче" — тарихда "Барселона"дан кўпроқ тўп назоратига эга бўлган илк янги жамоа  1 09:55Венсан Компани: "Олдимизда Чемпионлар Лигасининг фаворитларидан бири билан синов турибди"  0 09:35Легионерларимиз. Умарали Раҳмоналиев тўлиқ ўйнаган баҳсда "Сабаҳ" ғалаба қозонди  1 09:15Хаби Алонсо "Реал Мадрид"га янги Кроосни топди  4 08:55Легионерларимиз. Рустам Ашурматов Эрон чемпионати 9-тур рамзий терма жамоасидан жой олди  2 08:28Жозе Мораиш мураббий сифатида ўзбек клубларига ютқазмаяпти  9 08:08Сербия чемпионатида мураббий ўйин пайтида вафот этди  0 07:42"Барселона" Эрлинг Холандни 2026 йил ёзида қўлга киритишни режалаштирмоқда  8

Левандовски 9 дақиқа ичида 5та гол урди, олий лигамиздаги футболчиларчи? Новости

Левандовски 9 дақиқа ичида 5та гол урди, олий лигамиздаги футболчиларчи?

Роберт Левандовски кеча "Вольфсбург" дарвозасига 9 дақиқа ичида 5та гол урди.

Буни барча билиб бўлгани аниқ. Яна шу ҳақда ёзиб жонингизга тегмоқчи эмасмиз. Шунчаки олий лигамиз тарихига назар солиб бир ўйинда 5та гол урган футболчиларни ёдга олишга қарор қилдик.

Фурқат Эсонбоев


1992 йилги мавсумда "Наврўз" клуби ҳужумчиси Фурқат Эсонбоев "Шаҳрихончи"га қарши ўйинда рақиб дарвозасига 5та гол уришга муваффақ бўлган. Ўша ўйин 7:0 ҳисобида Андижон клуби ғалабаси билан тугаганди.

1996 йил "Трактор" вакили Дилшод Ўрмонов Урганчнинг "Динамо" клуби билан учрашувда пента-трик қайд этган. Ўшанда "тракторсозлар" 6:1 ҳисобида зафар қучишганди.

1997 йилда бир йўла икки футболчи бир ўйинда 5та гол урган. "Дўстлик" ҳужумчиси Жаъфар Ирисметов "Хоразм" билан ўйинда (8:1) бешта тўп киритган. "Навбаҳор" вакили Олег Шацких "Сурхон" тор-мор этилишида (9:0) бешта голи билан ўзининг катта хиссасини қўшган.


Улуғбек Бақоев (чапда)


2000 йил "Бухоро" ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ҳозирга қадар сақланиб келаётган рекордни қайд этган. Гап шундаки футболчи "Темирйўлчи"га қарши ўтган ўйинда ўз ҳисобига 6та гол ёзиб қўйган. Ўша баҳс 6:1 ҳисобида ўз якунига етган. Олий лигамиз тарихида бошқа ҳеч қайси футболчи бир ўйинда гекса-трик қайд этмаган.

2001 йил ҳозирги кунда "Орол"ни бошқараётган Неъматулла Қуттибоев "Пахтакор" сафида "Семурғ"ни 5 бор ранжитган. Учрашув Тошкент клубининг 8:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган.

Неъматулла Қуттибоев


2002 йилда Навоийнинг "Зарафшон" клуби таркибида Алишер Холиқов "Сўғдиёна"га қарши баҳсда 80 дақиқа ичида 5та тўп киритганди.

2006 йил уч нафар футболчи пента-трикка эришган. "Нефтчи" ҳужумчиси Носир Отақўзиев "Хоразм" билан бўлган ўйинда (8:2) 36 дақиқа ичида 5та гол урган.

"Динамо" ҳужумчиси Ҳамдам Раҳмонов "Андижон" билан ўйинда 49 дақиқи ичида ўз ҳисобига 5та гол ёзиб қўйган - 6:1.

"Навбаҳор"нинг туркманистонлик легионери Ориф Мирзоев "Хоразм" билан учрашувда 5та гол уриш учун 79 дақиқа сафрлаган. Ўша ўйинда Наманган клуби 10:0 ҳисобида зафар қучганди.


Шундан буён олий лигамизда бир ўйинда 5та гол урадиган мард топилмаяпти. Қуйида сўнгги йилларда 3та ва ундан кўп голни қисқа вақт ичида урган футболчилар билан танишинг:

2004 йилги мавсумда "Пахтакор" сафида ўйнаган Владимир Шишелов "Сурхон"га қарши кечган баҳсда 4 дақиқа ичида 3та гол уришга муваффақ бўлганди.

2005 йилда "Пахтакор" ҳужумчиси Анвар Солиев "Локомотив" билан баҳсда 10 дақиқа ичида хет-трикка эришганди. Ўша мавсумда "Нефтчи" тўпурари Анвар Бердиев "Бухоро" билан ўйинда 11 дақиқа ичида 3та гол урганди.

2007 йил "Пахтакор"нинг африкалик ҳужумчиси Ихеруоме Уче "Қизилқум" билан ўйинда 5 дақиқа ичида 3та гол урган! Ўша ўйин "шерлар"нинг 11:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаганди.

Ривалдо


Ўша йили "Нефтчи" ҳужумчиси Носир Отақўзиев "Тўпаланг"га қарши учрашувда 3та голни 7 дақиқа оралиғида урган.

2009 йилда бразилиялик Ривалдо "Сўғдиёна"га қарши ўйинда 18 дақиқа ичида тўртта гол урганди.

2013 йил "Локомотив" тўпурари Фарҳод Тожиев 3та гол уриш учун 13 дақиқа сарфлаган. Ўша йил Зафар Тўраев "Қизилқум" сафида 14 дақиқа ичида "Гулистон"га 3та тўп киритганди.

2014 йил "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов 9 дақиқа ичида "Машъал" дарвозасига 3та гол урганди.

Сардор Рашидов



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика