RU

Последние новости

12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  5 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  7 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0

Лев Вахтин 80 ёшда! Новости

Лев Вахтин 80 ёшда!

Фарғона футболининг жонкуярларидан бири – шубҳасиз Лев Викторович Вахтиндир.
Бугун “Нефтчи”нинг шонли тарихини яратишда ўзининг улкан ҳиссасини қушган Лев Вахтиннинг туғилган куни. “Нефтчи” клубида фаолиятини давом эттираётган мутахассис бугун қутлуғ 80 ёшини қарши олди. Шу муносабат билан “Нефтчи” ПФК раҳбарияти, футболчилар ва клуб ходимлари Лев Викторович Вахтинни табриклайди.

 “Нефтчи”га баҳшида умр

Ҳеч бир муболағасиз Лев Вахтинни Фарғона футболининг буюк шахси дейиш мумкин. Ушбу мутахассис умрининг кўп қисмини “Нефтчи”га бағишлаган. Аввалига футболчи сифатида “Нефтчи”га келган Лев Вахтин кейинчалик клуб раиси ва кўплаб лавозимларда фаолият юритган. Умуман жамоанинг шонли тарихида Вахтин муҳим роль ўйнайди. Жамоанинг муваффақиятларида унинг ҳиссаси беқиёс.

 Қимматли маслаҳатлар

Халқимизда “Қари билгани пари билмас” деган мақол бор. Клубдаги ўзгаришлардан кейин ўз аризасига биноан клуб раислигидан озод этилган Лев Викторович кўп ўтмай яна жонажон ишига қайтди. Айни дамда Лев Вахтин клуб раиси маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритмоқда. Унинг қимматли маслаҳатлари жамоанинг олдинги салоҳиятини тиклашига ёрдам бериши шубҳасиз.

 
Ҳамиша навқирон

Бугун Лев Вахтин учун ўзига хос юбилей. У киши 80 ёшини қарши олмоқда. Аммо унинг шижоати чексиз. Лев Викторовични бекорга ҳамиша навқирон деб аташмайди. Негаки, у киши тинмай изланишда. Доимо янгиликлар излайди.

 
Меҳнатга яраша рағбат

Маълумки, 2012 йилда Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан мамлакат футболини ривожлантириш ва оммавийлаштиришга улкан ҳисса қўшаётган, иқтидорли ёш футболчиларни аниқлаш, тайёрлаш ва тарбиялашда салмоқли хизмат қилаётган, халқаро футбол майдонларида Ўзбекистон номини ва байроғини баланд кўтариш йўлида меҳнат қилаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида «O‘zbekiston Futbol Federatsiyasi» эсдалик нишонини таъсис этганди ва уни бир қатор мутахассисларга топширганди.

Мана шундай бахтли инсонлар қаторида Лев Викторович Вахтин ҳам бор эди.

 
Яна бир бор қутлуғ 80 ёшинингиз муборак бўлсин, ҳурматли Лев Викторович!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика