“Лестер” жамоа хўжайини вафот этганлигини тасдиқлади
29 окт 2018 07:38
Новости
“Лестер”нинг таиландлик хўжайини Вишай Шривадданапрабха жамоанинг “Вест Хэм”га қарши ўйинидан сўнг “Кинг Пауэр” стадиони яқинидаги автотураргоҳ ҳудудига вертолётнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлди.
“Қаттиқ афсус билан клуб президенти Вишай Шривадданапрабханинг вафот этганлигини тасдиқлаймиз. Шанба куни рўй берган ҳалокатда бортдаги беш кишидан ҳеч бири омон қолмади. Дунё Вишай қиёфасидаги яхши инсондан айрилди. У бутун умрини оиласига бағишлаган меҳрибон ва саҳий инсон эди. “Лестер” ҳам аввалдан унинг оиласи эди. Унинг оиласи сифатида биз ҳам яқинлари каби Вишайнинг ҳаётдан бевақт кетиши учун кўзга ёш оламиз, шунингдек, клубни у хоҳлагандек ривожлантириш йўлини қўллаб-қувватлаймиз. Энди бу унинг мероси. Клубнинг барча ходимлари шундай қийин вақтда бизни қўллаб турган футбол жамоатчилиги вакилларига уларнинг ҳамдардликлари жуда ҳам қадрли эканлигини билдиради ”,—дейилади клуб баёнотида.
Комментарии