"Лестер" италиялик ҳимоячи билан шартнома имзолади
10 июл 2024 12:52
Новости
"Лестер" "Аталанта" марказий ҳимоячиси Калеб Околи билан битим тузилганини расман эълон қилди.
22 ёшли италиялик ҳимоячи билан шартнома 2029 йилнинг ёзи ўрталарига қадар мўлжалланган, дея хабар берди Англия клуби матбуот хизмати.
Трансфер суммаси маълум эмас, аммо ОАВ хабарларига кўра, Околи "Лестер"га 15 млн еврога тушган.
Околи 2023/2024 йилги мавсумни ижара асосида А Серия аутсайдери "Фрозиноне"да ўтказди. У барча мусобақаларда 37 та ўйинда иштирок этди ва 1 та голли пас узатди.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии