RU

Последние новости

12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  6 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  1 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  11 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  3 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  8 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  9 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2

Леонарду Жардим: "Пахтакор" биринчи бўлимда яхшироқ ҳаракатланди. Имкониятларимиз камайиб кетди" Новости

Леонарду Жардим: "Пахтакор" биринчи бўлимда яхшироқ ҳаракатланди. Имкониятларимиз камайиб кетди"

Осиё Элит Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Айн" (1:1) баҳсидан сўнг БАА жамоаси бош мураббийи Леонарду Жардим ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи 45 дақиқаликда жамоам яхши ўйин намойиш эта олмади. Биз агрессив ўйин намойиш эта олмадик. Бу менга ёқмади. Рақибга деярли қаршилик кўрсатмадик ва яккакурашларда мағлуб бўлдик. Танаффусда футболчилар билан гаплашиб олдим ва "Ал Айн" яхшироқ ўйнаш кераклигини айтдим. Иккинчи таймда эса рақибга яхши қаршилик кўрсатдик. Ҳимояда ва ҳужумда кўпроқ тўпга эгалик қилишимиз керак эди. Четлатишдан сўнг ҳам биз ғалаба қозонишга интилдик. Футболчиларим курашишда давом этди. Мен сўнгги сонияга қадар курашишни ёқтираман. Биз бугун ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Афсуски, бугун икки очко йўқотдик ва олдинда фақатгина иккита баҳс қолди. Имкониятларимиз камайиб кетди. Энди биз бошқа жамоаларнинг натижаларига боғланиб қолдик.

- Дуранг натижаси бугунги ўйин учун адолатли натижа бўлди деб ўйлайсизми? Икки жамоа ҳам ҳисобни йириклаштириш учун етарлича имкониятларга эга бўлишди.

- "Пахтакор" биринчи бўлимда фаолроқ эди ва улар кўпроқ гол уришлари мумкин эди. Танаффусдан сўнг эса бизда имкониятлар пайдо бўла бошлади. Дуранг натижаси ўйинга мос бўлди деб ўйлайман.



- "Ал Айн" қизил карточкадан сўнг ўйинни кучайтира олди. Четлатиш футболчиларингизга яхши таъсир қилди деб ўйлайсизми?

- Йўқ. Биз иккинчи таймга бошқача ёндашув билан майдонга тушдик. Футболдаги энг муҳим омиллардан бири - хоҳиш. Кучли истаксиз катта натижаларга эришиб бўлмайди. Биз иккинчи таймда янада кўпроқ иштиёқ билан курашдик. Баҳс сўнгида Куаме ажойиб вазиятга эга бўлди, аммо рақиб дарвозабони жуда яхши ҳаракат қилди деб айта оламан.

- Тошкентдаги совуқ об-ҳаво жамоангизга қандай таъсир ўтказди? Футболчиларингиз учун бундай иқлимда футбол ўйнаш қийин бўлмадими?

- Об-ҳаво катта таъсир ўтказди демайман. Ҳаво бироз совуқ бўлгандир, аммо бундай иқлим футбол ўйнаш учун жуда қулай, менимча. Мен кўпроқ майдон ҳолати ҳақида гапиришим мумкин. Элит Чемпионлар лигаси учун майдон ҳолати яхшироқ бўлиши керак деб ўйлайман. Балки "Пахтакор"да бошқа майдон йўқдир, лекин бундай мусобақада иштирок этаётган жамоаларга яхшироқ майдон тақдим этилиши керак. Майдон ҳолати бугунги натижа учун баҳона бўла олмаслиги аниқ.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика