RU

Последние новости

21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  3 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  7 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  6

Лео Мессига таъсирли хат ёзган ЖЧдаги юлдуз Новости

Лео Мессига таъсирли хат ёзган ЖЧдаги юлдуз

Қатар майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати давомида доим ҳам шиддатли ўйинлар намойиш этилмаётган бўлса-да, таъсирли ҳикояларга бой ўтмоқда.

Бугун яна бир қизиқ воқеани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

2016 йилда Месси Копа Америка финал баҳсида пенальтилар сериясида ўз уринишидан унумли фойдалана олмади ва кубок Чилига йўл олди. Финалдан сўнг Лео терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.



Шундан сўнг 16 ёшли Аргентиналик ўсмир йигит, Мессига таъсирли хат ёзди.

"Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз – оддий одамлармиз. Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз сизнинг елкангиздаги юкни бор-йўғи бир фоизини ҳам ҳис қилмаган бўлсак. Сиз эрталаб туриб, кўзгуга қараганда тушунасизки, 40 миллион одам сизни идеал формада бўлишингизни кутади. Улар қандайдир сабабларга кўра сиздан идеал бўлишингизни талаб қилишга ҳаккимиз бор, деб ўйлашади.

Қандай қилиб биз сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз ҳали ҳам сизни ҳаммага ўхшаш инсон эканлигингизни, ҳа, такрорланмас иқтидор билан, ҳа, дунёдаги энг зўр ўйинчи, лекин барибир инсон эканлигингизни тушунмасак. Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз сизни мағлубиятлардан сўнг айбдор деб ҳисоблашда давом этсак. Аслида бизнинг ғазабимиз ўйнашида сиз айбдор эмассиз, бу мухлисларнинг шахсий эмоцияси".

Ўзимизга савол беришимиз керак, бу йигитдан талаб қилаётган маъсулиятнинг ҳеч бўлмаса бир фоизини ўзимиздан талаб қиламизми? Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, бутун дунё сизга "терма жамоада ватан учун майдонга чиқишдан кўра ҳозир соҳил бўйида дам олсанг бўлар эди", деб айтаётган бўлса.

Албатта сиз ўзингиз хоҳлаган ишни қилишингиз мумкин, лекин илтимос, қайтиш ҳақида яна ўйлаб кўринг. Сиздан инсонлар олиб қўйган роҳат ҳиссини қайтариш учун яна шу ишни қилинг ва майдонга қайтинг. Бундай катта босим сиздан ўйин вақтида энг муҳуми, завқ ҳиссидан маҳрум қилади". 

Катта эҳтимол билан сиз болалик даврингизда терма жамоада ўйнашни орзу қилгансиз. Сизни майдонга оқ-мовий рангларда ҳаракат қилаётганингизни кўрсак, бизни ғурур ҳисси тарк этмайди. Майдонда ўйнаётганингизда бизни қандай мағрурлигимизни тассавур ҳам қила олмайсиз, илтимос, қайтинг".



Олти йилдан сўнг Мессига хат юборган йигитча "Лусаил" стадионининг майдонида Мексика дарвозасига иккинчи голни ургандан сўнг Лео Месси билан қучоқлашди ва елкама-елка турди.



Бу йигитчанинг исми эса Энцо Фернандес.

Абдулвосит тайёрлади

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика