RU

Последние новости

09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  0 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  0 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  6 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  4 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  5 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  28 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  31 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  54 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  260 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2

Лео Мессига таъсирли хат ёзган ЖЧдаги юлдуз Новости

Лео Мессига таъсирли хат ёзган ЖЧдаги юлдуз

Қатар майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати давомида доим ҳам шиддатли ўйинлар намойиш этилмаётган бўлса-да, таъсирли ҳикояларга бой ўтмоқда.

Бугун яна бир қизиқ воқеани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

2016 йилда Месси Копа Америка финал баҳсида пенальтилар сериясида ўз уринишидан унумли фойдалана олмади ва кубок Чилига йўл олди. Финалдан сўнг Лео терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.



Шундан сўнг 16 ёшли Аргентиналик ўсмир йигит, Мессига таъсирли хат ёзди.

"Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз – оддий одамлармиз. Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз сизнинг елкангиздаги юкни бор-йўғи бир фоизини ҳам ҳис қилмаган бўлсак. Сиз эрталаб туриб, кўзгуга қараганда тушунасизки, 40 миллион одам сизни идеал формада бўлишингизни кутади. Улар қандайдир сабабларга кўра сиздан идеал бўлишингизни талаб қилишга ҳаккимиз бор, деб ўйлашади.

Қандай қилиб биз сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз ҳали ҳам сизни ҳаммага ўхшаш инсон эканлигингизни, ҳа, такрорланмас иқтидор билан, ҳа, дунёдаги энг зўр ўйинчи, лекин барибир инсон эканлигингизни тушунмасак. Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз сизни мағлубиятлардан сўнг айбдор деб ҳисоблашда давом этсак. Аслида бизнинг ғазабимиз ўйнашида сиз айбдор эмассиз, бу мухлисларнинг шахсий эмоцияси".

Ўзимизга савол беришимиз керак, бу йигитдан талаб қилаётган маъсулиятнинг ҳеч бўлмаса бир фоизини ўзимиздан талаб қиламизми? Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, бутун дунё сизга "терма жамоада ватан учун майдонга чиқишдан кўра ҳозир соҳил бўйида дам олсанг бўлар эди", деб айтаётган бўлса.

Албатта сиз ўзингиз хоҳлаган ишни қилишингиз мумкин, лекин илтимос, қайтиш ҳақида яна ўйлаб кўринг. Сиздан инсонлар олиб қўйган роҳат ҳиссини қайтариш учун яна шу ишни қилинг ва майдонга қайтинг. Бундай катта босим сиздан ўйин вақтида энг муҳуми, завқ ҳиссидан маҳрум қилади". 

Катта эҳтимол билан сиз болалик даврингизда терма жамоада ўйнашни орзу қилгансиз. Сизни майдонга оқ-мовий рангларда ҳаракат қилаётганингизни кўрсак, бизни ғурур ҳисси тарк этмайди. Майдонда ўйнаётганингизда бизни қандай мағрурлигимизни тассавур ҳам қила олмайсиз, илтимос, қайтинг".



Олти йилдан сўнг Мессига хат юборган йигитча "Лусаил" стадионининг майдонида Мексика дарвозасига иккинчи голни ургандан сўнг Лео Месси билан қучоқлашди ва елкама-елка турди.



Бу йигитчанинг исми эса Энцо Фернандес.

Абдулвосит тайёрлади

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика