RU

Последние новости

07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  5 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  21 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  3 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  28 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  2 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  5 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  22 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  349 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1

Лео Мессига таъсирли хат ёзган ЖЧдаги юлдуз Новости

Лео Мессига таъсирли хат ёзган ЖЧдаги юлдуз

Қатар майдонларида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати давомида доим ҳам шиддатли ўйинлар намойиш этилмаётган бўлса-да, таъсирли ҳикояларга бой ўтмоқда.

Бугун яна бир қизиқ воқеани эътиборингизга ҳавола қиламиз.

2016 йилда Месси Копа Америка финал баҳсида пенальтилар сериясида ўз уринишидан унумли фойдалана олмади ва кубок Чилига йўл олди. Финалдан сўнг Лео терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.



Шундан сўнг 16 ёшли Аргентиналик ўсмир йигит, Мессига таъсирли хат ёзди.

"Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз – оддий одамлармиз. Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз сизнинг елкангиздаги юкни бор-йўғи бир фоизини ҳам ҳис қилмаган бўлсак. Сиз эрталаб туриб, кўзгуга қараганда тушунасизки, 40 миллион одам сизни идеал формада бўлишингизни кутади. Улар қандайдир сабабларга кўра сиздан идеал бўлишингизни талаб қилишга ҳаккимиз бор, деб ўйлашади.

Қандай қилиб биз сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз ҳали ҳам сизни ҳаммага ўхшаш инсон эканлигингизни, ҳа, такрорланмас иқтидор билан, ҳа, дунёдаги энг зўр ўйинчи, лекин барибир инсон эканлигингизни тушунмасак. Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, ахир биз сизни мағлубиятлардан сўнг айбдор деб ҳисоблашда давом этсак. Аслида бизнинг ғазабимиз ўйнашида сиз айбдор эмассиз, бу мухлисларнинг шахсий эмоцияси".

Ўзимизга савол беришимиз керак, бу йигитдан талаб қилаётган маъсулиятнинг ҳеч бўлмаса бир фоизини ўзимиздан талаб қиламизми? Қандай қилиб сизни қайтишга кўндира оламиз, бутун дунё сизга "терма жамоада ватан учун майдонга чиқишдан кўра ҳозир соҳил бўйида дам олсанг бўлар эди", деб айтаётган бўлса.

Албатта сиз ўзингиз хоҳлаган ишни қилишингиз мумкин, лекин илтимос, қайтиш ҳақида яна ўйлаб кўринг. Сиздан инсонлар олиб қўйган роҳат ҳиссини қайтариш учун яна шу ишни қилинг ва майдонга қайтинг. Бундай катта босим сиздан ўйин вақтида энг муҳуми, завқ ҳиссидан маҳрум қилади". 

Катта эҳтимол билан сиз болалик даврингизда терма жамоада ўйнашни орзу қилгансиз. Сизни майдонга оқ-мовий рангларда ҳаракат қилаётганингизни кўрсак, бизни ғурур ҳисси тарк этмайди. Майдонда ўйнаётганингизда бизни қандай мағрурлигимизни тассавур ҳам қила олмайсиз, илтимос, қайтинг".



Олти йилдан сўнг Мессига хат юборган йигитча "Лусаил" стадионининг майдонида Мексика дарвозасига иккинчи голни ургандан сўнг Лео Месси билан қучоқлашди ва елкама-елка турди.



Бу йигитчанинг исми эса Энцо Фернандес.

Абдулвосит тайёрлади

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика