Лэмпард Виллианни жамоада олиб қолмоқчи
05 мар 2020 01:44
Новости
Лэмпард Виллианни жамоада олиб қолмоқчи
"GOAL" нашри маълум қилишича, "Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан кейинги мавсум ҳам Лондон клубида қолади.
31 ёшли бразилиялик футболчи билан шартномани узайтиришни тажрибали вингер хизматларига муҳтож бўлган Фрэнк Лэмпарднинг шахсан ўзи хоҳламоқда.
Айтишларича, "Барселона", "Атлетико" ва "Ювентус" клублари ҳамон Виллианга бўлган қизиқишларини йўқотишмаган.
Маълумот учун, бразилиялик футболчи АПЛнинг жорий мавсумида 27 ўйинда майдонга тушгани ҳолда 4 гол, 5та самарали узатмага муаллифлик қилган.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
Комментарии