RU

Последние новости

09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   0 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  0 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  0 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  47 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди  285 01:52Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"  4 00:55Суперлига. "Бухоро" – "Хоразм" 1:1   0 00:40Cергей Токов: "Жамоани кучайтира оладиган маҳаллий футболчилар қолмади"  1 00:38Мирко Йеличич: "Жасур Яхшибоев? Бу ҳолат мен учун ҳам тушунарсиз"  5 00:38ЕЧЛ. Хаверцнинг 89-дақиқада пенальтидан урган голи "Арсенал"ни "Байер"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  21 00:28Қаршидаги "Марказий" ўйингоҳга янги чим ётқизиш ишлари бошланди  3 00:03Андрей Шипилов: "Қўқон-1912" энг ёши катта жамоа? Гапингиз тўғридир. Лекин мен паспортга қарамайман"  3 23:06Эден Азар ВАРни бекор қилиш тарафдори  8 22:32Бруну Фернандеш "Арсенал"га ўтиши мумкин  5

Лэмпард: “Пулишич ёзда атиги бир ҳафта дам олди...” Новости

Лэмпард: “Пулишич ёзда атиги бир ҳафта дам олди...”

“Челси” бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛ 10-турида “Бернли” устидан (4:2) қозонилган ғалаба ҳақида гапирди.

“Сафарда навбатдаги қийин ўйинлардан бирини ўтказдик. Биз ўйинни ўз назоратимизга олишга интилдик, ярим ҳимояда ажойиб комбинациялар ташкил этдик ва олдинга интилдик. Ҳаммаси ажойиб чиқди. Мен жамоам ўйинини завқ билан томоша қилдим.

Пулишич ёзда атиги бир ҳафта дам олди. Уни катта суммага сотиб олдик ва у бирдан майдонга тушишни истади. Аммо мен нима учун уни дарров майдонга туширишим керак? Мен вазиятга тўғри ёндашиб, унинг имкониятларидан максисмум фойдаланишни истайман. У учун хурсандман.

Доим икки-уч ўйин олдинги вазиятни кузатишга интиламан. Ўйлашимча, жамоада ҳаммаси жойида, улар ғалабага чанқоқ. Шу боис бугун битта ўзгариш ғалабамиз учун етарли бўлди. Муҳими бу билан ҳаволаниб кетмаслик лозим. Биз яхши ўйнадик, аммо бунданда яхшироқ ўйин кўрсатишга қодирмиз.

Мен биринчилардан бўлиб жамоани ўтказиб юборган гол учун танқид қилишим мумкин. Аммо бугун эмас. Чунки жамоам бугун тўп билан ажойиб даражада муомала қилди, бундан фақат завқ олиш мумкин, деди Лэмпард “Sky Sports”га берган интервьюсида.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика