Лэмпард: "Погба мендан иқтидорлироқ"
19 мая 2018 19:09
Новости
Лэмпард: "Погба мендан иқтидорлироқ"
Англиялик собиқ футболчи Фрэнк Лэмпард "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Погба қандай эканлигини айта олмайман. У ёмон қарорлар қабул қилади, лекин кейин Жозенинг ақлини портлатадиган ишларни амалга оширади. Моуриньо бу нарсани у билан муҳокама қилишга ҳаракат қилмоқда, лекин Погба тушунмаяпти деб қўрқаман.
Погба ҳақиқатда мендан кўра иқтидорлироқ. У барча кўрсаткичларда мени ортда қолдиради, лекин бу нарса у майдоннинг жамоасига тегишли ярмида дриблинг ишлатишини оқламайди. Мен бундай финтлар тарафдори эмасман, майдоннинг сенга тегишли ярмида оддий ва ишончли ўйнаш керак. Кўплаб ёш ўйинчилар ютубда бу нарсани кўришмоқда ва буни зўр деб ўйлашмоқда. Лекин, айни шу нарса менга ёқмайди.
У ҳар мавсум 15тадан гол уриши ва ўйинни бошқариши керак. Чунки, бунинг учун унда барчаси бор", - деди Лэмпард.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии