RU

Последние новости

21:21Назорат ўйини. "Ғазалкент" Анталияда Грузия чемпиони ёшларини мағлуб этди  0 21:06"Ривожланиш Кубоги". Ўзбекистон U-17 Озарбайжонни мағлуб этди  1 20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  3 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  4 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  2 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  11 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  11 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  6 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0

Лэмпард: “Ғалабага иштиёқимиз кучли” Новости

Лэмпард: “Ғалабага иштиёқимиз кучли”

“Челси” бош мураббийи Френк Лэмпард жамоасининг Англия кубоги ярим финалида “Манчестер Юнайтед”га қарши кечадиган баҳси олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Мен фақат ва фақат ушбу мавсум ҳақида ўйлаяман. Бу жамоамиз, футболчилар ва раҳбарият учун ҳам катта аҳамият касб этади.

Йил қийин кечди. Баъзида кимлардир бизни маълум бир даражага чиқишимизга ишонишмади. Ҳозир биз Англия кубоги ярим финалига етиб келдик ва ушбу турнирда ҳар томонлама яхши формада эканлигимизни кўрсата олаяпмиз. Финалга йўл олишимиз учун эса ҳақиқатан ҳам хозирда кучли ўйин кўрсатаётган яна бир жамоа билан кураш олиб боришимизга тўғри келади. Бу ҳолат ҳам ғалаба қозонишимиз учун қайсидир маънода туртки беради, қолган барча гап сўзлар шу жойда ортда қолади. Энг муҳими бу ўйин жамоа учун ҳам, клуб раҳбарияти учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Мен футболчи сифатида ҳам ушбу турнирда ғолиб чиққанман. Бу борада менга омад кулиб боққан. Отам ҳам 1975 ва 1980 йилда ушбу мусобақада кубокни қўлга киритган. Демоқчи бўлганим бу турнир болалигимдан мен  учун ўта муҳим аҳамият касб этади ва  йиллар давомида мусобақага нисбатан қарашларим ўзгармаган. Албатта мен мураббийга айлангач, жамоам қатнашадиган ҳар бир турнир аҳамиятли. Мен “Уэмбли”да жамоамни ушбу турнир ярим финалига бошлаб тушишдан фахрланаман. Гарчи рақибимиз ҳам айни пайтда АПЛда бетакрор ўйин намойиш этиб, ғалабаларга сазовор бўлаётган жамоа бўлсада, якшанба кунги баҳс мен учун ўзгача шарафли ва фахрлидир”, дея Лэмпарднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Челси” клуби расмий сайти.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика