RU

Последние новости

22:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал". Асосий таркиблар маълум!  3 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  2 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  13 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  17 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  11 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  6 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1

ЛегионерУз. Фозил Мусаев Жей Лиганинг 3-турига келиб мавсумдаги дебют голини уришга эришди Новости

ЛегионерУз. Фозил Мусаев Жей Лиганинг 3-турига келиб мавсумдаги дебют голини уришга эришди

“Жубило Ивата” учун мавсум ўта омадсиз бошланди: кетма-кет 3 та мағлубият.

Чемпионат доирасида аввалига “Кавасаки Фронтале” 3:0 ҳисобида ютуққа эришди, кейин эса “Нагоя Грампус” иваталикларни минимал ҳисобда мағлуб этди. Етмаганига, Фозил Мусаев жамоадошлари Япония Кубоги учун ўйинда “Шимизу”дан ҳам енгилди — 0:1.

Табиийки, Мусаевнинг кайфияти ҳам шунга яраша эди. Сўнгги бор у билан гаплашганимизда жамоа нега ўзига кела олмаётганини тушунмаётгани ҳақида гапирди. Бугун эса Фозил мутлақо бошқача кайфиятда. Чунки...

... чунки Жей Лиганинг бугун бўлиб ўтган 3-турига келибгина “Жубило Ивата” дастлабки ғалабасига эришди. “Токио”ни қабул қилган Ивата клуби 2:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. Бош мураббий Хироши Нанами ўзбекистонлик легионерни бу сафар захирада қолдирди. 52-дақиқада бразилиялик легионер мезбонларни олдинга олиб чиқди. 83-дақиқага келиб эса Фозил Мусаев майдонда кўриниш берди. Учрашув тақдирини ҳал қилган гол айнан Мусаев томонидан 89-дақиқада киритилди. 

Джубило Ивата

Дос Сантос да Сильва Адайлтон - 52', Fozil Musayev - 89'

J. Лига . Тур 3

10/03/2018, 11:00

0
:
2
Завершен

ФК Токио

45'
90'
38'  Ryo Shinzato
52'  Дос Сантос да Сильва Адайлтон
52'  Сюнсукэ Накамура
80'  Сюнсукэ Накамура (Хироки Ямада)
83'  Rikiya Uehara (Fozil Musayev)
89'  Fozil Musayev
89'  Дос Сантос да Сильва Адайлтон
90'  Дос Сантос да Сильва Адайлтон (Masaya Matsumoto)
50'  Диего Оливейра
65'  Диего Оливейра (Кенсуки Нагаи)
76'  Kotaro Omori (Кенто Хасимото)
82'  Такуджи Йонемото (Такэфуса Кубо)

“Ўйиндан олдин мураббий бугун захирада қолишим ҳақида айтди, ҳафа бўлма деб қўшимча қилди. Менимча, кетма-кет мағлубиятли ўйинлардан кейин у 2-3 футболчини алмаштириб кўришга қарор қилганди. Учрашув якунига 15 дақиқа қолганида у мени чақирди ва майдондаги вазифам нимадан иборат эканини тушунтирди. Майдонда 10 дақиқа ҳаракат қилдим ва гол уришга эришдим. Энди янада кўпроқ ишлашда давом этамиз”, — деди Мусаев.

Кўринишидан, мураббийнинг қарори ўзини оқлаган. 2-турда у Мусаевни 66-дақиқада алмаштирганди, кубок ўйинида эса 79 дақиқа имконият берганди. Ишонамизки, Мусаев келгуси турдан бошлаб яна бошланғич таркибда кўриниш беради. Шунчаки футболчи руҳан ўзига келиб олиши учун ҳам бугун захирада қолганди.

Championat.asia статистикаси

Мусаев Ўзбекистон миллий термаси ихтиёрига келгунига қадар яна 2 та ўйин ўтказади. 14 март куни унинг жамоаси “Консадоле Саппоро” билан кубок доирасида, 18-март куни эса “Санфречче Хиросима” билан чемпионат доирасида ўйнайди. Демак, Мусаев миллий термага яхши формада етиб келиш имкониятига эга бўлади.

Автор :
Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика