RU

Последние новости

19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  1 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  1 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  3 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  11 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  6 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  2 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  1 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  11 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0

Легионерлар. Шукуровда голли узатма, Гадоевда эса дубль Новости

Легионерлар. Шукуровда голли узатма, Гадоевда эса дубль

БAA Президенти Кубогининг 1/4 босқичи доирасида “Шаржа” меҳмонда “Aл Иттиҳод Калба” жамоасига қарши тўқнаш келиб, 2:0 натижаси билан зафар қучди.

Баҳсни асосий дақиқалардан бошлаган “Шаржа” хавбеки Отабек Шукуров 63-дақиқада жамоадоши Aли Aл Хонхонига чиройли пас берди ва у бундан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол етди. 

Яна бир гол эса Мажид Сурур ҳисобига ёзилган. 

Шу тариқа, “Шаржа” мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Уларнинг финал остонасидаги рақиби эса “Aл Aин” бўлади. Иккинчи ярим финалда “Банияс” – “Aл Дафра” баҳси бўлиб ўтади. Мазкур беллашувлар 10 март санасига белгиланган.

БAA Президенти Кубоги. 1/4 финал.

“Aл Иттиҳод Калба” - “Шаржа” 0:2 (0:0, 0:2)

"Иттиҳод Калба Клуб" ўйингоҳи

Голлар: Сурур 59, Али 63.

Озарбайжон Премьер-лигасининг 18-турида “Кешла” ўз майдонида “Зира”ни қабул қилиб, йирик ҳисобда (4:0) зафар қучди. Мезбонлар таркибида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик футболчи Шохрух Гадоев 19 ҳамда 71-дақиқаларда тўп киритиб, дублга эришди. Бу Гадоевнинг янги жамоаси либосидаги илк голлари бўлди.

Мазкур ғалабадан кейин “Кешла” очколари сонини 29тага етказиб, турнир жадвалида еврокубокларга йўлланма берувчи 3-ўринга кўтарилди.

Озарбайжон Премьер-лигаси. 18-тур.

"Шафа" ўйингоҳи.

"Кешла" - "Зира" 4:0 (2:0, 2:0)

Голлар: Гадоев 19, Исгандарли 45, Гадоев 71, Азадов 90.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика