RU

Последние новости

19:22"Тоттенхэм" "Арсенал"ни майдон марказидан урилган гол эвазига ютди  0 18:59"Барселона" "Сеул"ни "хоккейча" ҳисобда мағлуб этди  4 18:42А Сериянинг икки гранди "Арсенал" аъзоси учун курашга қўшилди  0 18:14Марлен Чобанов легионерга айланди  0 17:55​"Андижон" легионер ҳимоячиси билан хайрлашди  2 17:32Исак "Реал Сосьедад" базасида шуғулланмоқда  2 17:04Аббос Файзуллаев: "ЦСКА туфайли Ўзбекистон термасида ўз ўрнимга эга бўлдим. Энди "Истанбул Башакшеҳир"га чемпионатда олдинга қадам ташлашида ёрдам бермоқчиман"  3 16:37ЦСКА ҳимоячиси: "Аббосга келажакда ўзи хоҳлаган лигада ўйнашини тилайман"  4 16:09Доннарумма АПЛ топ-клублари билан музокаралар олиб бормаяпти  2 15:41Нойер Тер Штеген билан боғлиқ вазият туфайли Германия терма жамоасига қайтишга тайёр  4 15:14Саудия Арабистони клублари Левандовскини сотиб олмоқчи  2 14:52"Андижон" янги легионерини Суперлига учун рўйхатдан ўтказа олмади  7 14:42Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Тошкентда Қозоғистон билан беллашади  2 14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  3 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   40

Легионерлар: Денисов ва Аҳмедов ўз жамоалари сафида тўлиқ ўйнашди Новости

Легионерлар: Денисов ва Аҳмедов ўз жамоалари сафида тўлиқ ўйнашди

Ҳориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ўтаётган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.
РОССИЯ
17 август куни Россия премьер-лигасида 5-тур ўйинлари старт олди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда сафарда «Зенит»га қарши учрашувда жамоа асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Москванинг «Локомотив» клуби аъзоси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов «Терек»га қарши кечган ўйинда, асосий таркибда майдонга тушди ва у ҳам учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

ҚОЗОҒИСТОН
17 август куни март куни Қозоғистон премьер-лигасида Иккинчи босқич 1-тур старт олди.
«Актобе» сафида ҳаракат қиладиган Ўзбекистон терма жамоасининг икк нафар аъзолари – Александр Гейрних ҳамда Темур Кападзелар иккинчи босқичнинг илк турида сафарда «Ордабаси» жамоасига қарши учрашувда ўз жамоалари сафида асосий таркибда майдонга тушишди ва тўлиқ 90 дақиқадан ҳаракат қилишди. Ушбу учрашувда «Ордабаси» клуби 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

ХИТОЙ
17 август куни Хитой суперлигасида ҳам 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилардан бири - Камолиддин Тожиев «Жиангсу» таркибида сафарда «Дальян Арбин» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. жамоа қайдномасига киритилмаган. Мазкур ўйинда Дальян Арбин 1:0 ҳисобида ғалба қозонган.

«Чангчун Ятай» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Анзур Исмоилов 21-турда «Гуанчжоу Эвергранд» жамоасига қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушди. 2:1 ҳисобида «Гуанчжоу»нинг ғалабаси билан якунланган учрашувда Анзур Исмоилов тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган.

Миллий терма жамоага номзод бўлган ҳимоячилардан бири Шавкат Муллажонов Хитой суперлигасининг 21-турида ўз жамоаси – «Лиаонинг» сафида «Шандонг Лунен» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда «Шандонг Лунен» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Жанубий Корея
Жанубий Корея «К» лигаси иштирокчиси «Сеонгнам Ильва Чунма» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров «Сувон» клубига қарши ўтказилган 22-тур учрашувида асосий таркибда майдонга тушди ҳамда учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.

ОЗАРБАЙЖОН
17 август куни Озарбайжон премьер-лигасида 3-тур ўйинларига старт берилди. Бокунинг «Нефтчи» клуби сафида ҳаракат қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов 3-турда ўз майдонида «Симурғ» клубига қарши кечган ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 55 дақиқада алмаштирилди. Мазкур ўйинда «Нефтчи» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Таъкидлаш лозим, «Нефтчи» ўтказилган 3 турнинг барчасида ғалаба қозониб, чемпионат пешқадами бўлиб турибди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика