RU

Последние новости

19:33Остон Ўруновдан рекорд!  2 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  4 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  0 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  4 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  22 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  3 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  5 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  25 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  14 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0

Легионер мураббий, "Насаф" посбони ва "Металлург" ҳимоячиси — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари Новости

Легионер мураббий, "Насаф" посбони ва "Металлург" ҳимоячиси — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 15-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

"Насаф" бу тур ўз майдонида "Пахтакор" билан ўйнади. Учрашув давомида "шерлар" кўплаб ҳужумлар ташкил этишди, бироқ "аждарлар" посбони Абдувоҳид Неъматов жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Шу тариқа Неъматов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши мураббийи – Виталий Левченко ("Нефтчи")

"Нефтчи" Фарғонада "Динамо"ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборлиси ўйин бошида "Нефтчи" 10 киши бўлиб қолди ва бутун ўйин давомида камчилик бўлиб ўйнади. Виталий Левченко бошчилигидаги фарғоналиклар ирода намойиш этишди ва ғалаба қозонишди. Шу тариқа "Нефтчи" устози турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг яхши футболчиси – Азизбек Пирмуҳаммадов ("Металлург")

"Металлург" бу тур Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу куни чап қанот ҳимоясида ўйнаган Азизбек Пирмуҳаммадов жуда фаол бўлди ва гол уришдан ташқари голли узатмани ҳам амалга оширди. Пирмуҳаммадов сайтимиз талқинига кўра 15-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 15-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Музаффар Олимжонов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" - "Андижон" учрашувининг 47-дақиқасида Темурхўжа Абдухолиқовнинг ажойиб узатмасидан кейин Музаффар Олимжонов ҳимоячисини ортда қолдириб чиройли гол урди. Айнан Олимжонов томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика