RU

Последние новости

08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  3 03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  19 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  33 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  37 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  11 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4

"Легенда"нинг ўзгаришлари иш берди Новости

"Легенда"нинг ўзгаришлари иш берди

Сал аввал Суперлига 1-туридан ўрин олган ОКМК – "Бухоро" (2:1) учрашуви ниҳоясига етди.

Championat.asia журналисти Шерзод Нурматов Суперлига янги мавсумини бошлаб берган мазкур учрашувдан кейинги кичик хулосаси билан ўртоқлашди.  

ОКМКда "легенда" (Миржалол Қосимов)нинг ўзгаришлари иш берди ва якунда захирадан туширилган Али Абдураҳмонов мезбонларга ғалаба тақдим этди (2:1).

Ўтган мавсумни асосан захирада ўтказиб, секин-аста бошланғич таркиб учун даъвогарлик қилган Саидафзалхон Ахроров бугун "Бухоро"га қарши тўлиқ ўйнади. Ўйнаганда ҳам аъло даражада ўйнади, менимча. Тезлиги, рейдлари ва узатмалари Толиб ака Қосимовнинг тили билан айтганда "асал")

Ҳужумчи Ажак Риак анча бўш. Айниқса, бўйдор бўлишига қарамай, иккинчи қаватдаги курашларнинг деярли барида ютқазди. Эҳтимол, кейинги турларда ўйини очилиб кетар. Клейди Даци ва Рубен Санчес қайтса, ҳужум чизиғида жиддий рақобат юзага келади.

"Бухоро"да гол урган Анвар Жўраев яхши таассурот қолдирди. Дарвозабон Ширинбой Абдуллаевнинг эркин зарбалари алоҳида мавзу. Унинг тепган тўплари майдон марказидан ўтмаяпти деса ҳам бўлади. Хуллас, турнинг илк ўйини учун кичик хулосам шулар, ҳозирча. 

Ҳа, айтганча, ёрқин ўйин учун жамоаларга, қизиқарли шарҳ учун дўстим Муҳаммадёр Солиевга раҳмат. 

Биздан узоқлашманг! Тез орада икки жамоа мураббийларининг фикрларидан бохабар бўласиз.  

Автор : Sherzod Nurmatov
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика