RU

Последние новости

16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  2 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  5 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  20 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  13 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  9

Лазизбек Мирзаев: "Испанияга қарши ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз" Новости

Лазизбек Мирзаев: "Испанияга қарши ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори Лазизбек Мирзаев Испанияга қарши учрашув олдидан журналистларнинг саволларига жавоб бериб ўтди.

— Жаҳон чемпионатидаги икки ўйин ҳақида.

— Биз Жаҳон чемпионатида иккита учрашувда иштирок этишга улгурдик. Иккаласи икки хил натижа билан тугаганини биласиз. Бироқ биринчи ўйинда биз ўзимизнинг имкониятларимизни намойиш эта олмадик. Бу бизни ўйинимиз эмасди, десам ҳам бўлади. Канадага қарши баҳсда ўзимизни яхши томонлама кўрсатиб, кўпроқ имконият яратишга ҳаракат қилдик.

— Канадага қараши баҳсдаги ғалабанинг асосий омили нима эди?

— Биз биринчи ўйиндан сўнг қилган хатоларимизни таҳлил қилдик. Мураббийларимиз билан камчиликларимиз устида ишладик ва учрашувда ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши табиий. Рақиб ҳам яхши ўйнади, бироқ биз ўз имкониятларимизни голга айлантириб, ғалаба қозондик. 

— Испанияга қарши ўйин ҳақида

— Бизни эртага Испанияга қарши муҳим ўйин кутиб турибди. Биз бу учрашувга ҳар томонлама, руҳий ва жисмоний жиҳатдан ҳам тайёргарлик кўряпмиз. Менимча, бизда мотивация етарлича. Эртага, насиб бўлса, ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилмоқчимиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика