RU

Последние новости

13:32"Андижон" ҳужумчиси Озарбайжонга йўл олди  1 13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  0 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  3 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  1 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  5 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  6 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  6 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  13 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10

“Лахвия” Тошкент сафари олдидан ғалаба қозонди Новости

“Лахвия” Тошкент сафари олдидан ғалаба қозонди

Дам олиш кунлари Қатар юлдузлар лигасида 22-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
“Бунёдкор”нинг 17 март кунги рақиби “Лахвия” жамоаси Тошкент сафари олдидан “Умм Салал” клубини мағлубиятга учратди. Себастьян Сория учрашувнинг 14-дақиқасида ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим бошларида Муҳаммад Жидо ўртадаги мувозанатни тиклади. Бироқ 68-дақиқада Владимир Вайсс “Лахвия”га ғалаба келтирувчи голга муаллифлик қилди.

Бу мавсумдаги Қатар юлдузлар лигаси якунланишига 4 тур қолганида “Лахвия” 52 очко жамғарган ҳолда, энг асосий рақобатчиси “Ал-Садд”ни 7 очкога ортда қолдириб, мусобақа жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.

Қатар юлдузлар лигаси
22-тур. 14/03/2015
“ЛАХВИЯ” – “УММ САЛАЛ” 2:1 (1:0
Голлар
: Себастьян Сория 14 (1:0), Муҳаммад Жидо 56 (1:1), 79.Владимир Вайсс 68 (2:1)
“Лахвия” таркиби: 40.Лекомте-Аддани, 2.Муҳаммад Муса, 4.Чико Флорес, 6.Дейм Трауре, 7.Холид Муфтаҳ, 8.Луиз Сеара, 10.Тай Хи Нам, 12.Карим Боудиаф, 23.Себастьян Сория (5.Мухаммад Раззак 20), 70.Исмоил Мухаммад (9.Абдулрахмон Мохд 69), 79.Владимир Вайсс (20.Али Хассан Аффиф 90+1)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика