Лаутаро Мартинес “Интер”нинг XXI асрдаги рекордини ўрнатди
17 фев 2024 10:30
Новости
Лаутаро Мартинес “Интер”нинг XXI асрдаги рекордини ўрнатди
“Интер”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лаутаро Мартинес А Серия 25-турида “Салернитана” дарвозасига гол урди.
Бу гол унинг Италия чемпионатидаги жорий мавсумдаги 20-голидир. Лаутаро 21-асрда кетма-кет уч мавсумда 20+ гол урган биринчи “Интер” футболчисига айланди.
Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 ва 2022/2023 йилги мавсумларда аргентиналик футболчи 21 тадан гол урган бўлса, жорий мавсумда у 20 та гол уришга улгурди.
Шунингдек, Лаутаро “Интер”нинг энг яхши тўпурарлари рейтингида Кристиан Виэрини ортда қолдирди ва энди у яна бир аргентиналик Мауро Икарди билан эттинчи ўринни бўлишиб олди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии