RU

Последние новости

10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  1 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  9 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  3 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  17 08:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  28 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. Сўнгги чорак финалчи аниқланди  1 07:34Суперлига. Бугун "Динамо" "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтади  6 02:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ювентус" минимал ҳисобда енгиб, чорак финалга йўл олди  58 00:50"Арсенал" Гёкереш билан деярли келишиб олди  0 00:25Премьер лигага қайтган "Сандерленд" ўз тарихидаги рекорд трансферни амалга оширди  0 23:50Александр Ляказетт Саудия Арабистони юқори дивизиони дебютанти таркибига бориб қўшилди  1 22:45"Вест Ҳем" молиявий фейр-плей сабаб Кудусни "Тоттенхэм"га арзонроққа сотиши мумкин  0 21:55"Фенербахче" Шкринярнинг тўлиқ трансфери устида ишламоқда  0 21:29Карвахаль ўзига рақобатчи бўлган Трентнинг "Реал"га келгани ҳақида гапирди  6

Лапорта "Барселона" шунча пулни қаердан олаётганига жавоб берди Новости

Лапорта "Барселона" шунча пулни қаердан олаётганига жавоб берди

Президент танқидчиларга жавоб қайтарди.

"Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта клубнинг трансферлар ойнасидаги ғайритабиий фаоллиги борасидаги танқидларга жавоб қайтарди. 

"Мен уларга шубҳаланиш имкониятини яратаман. Танқидчилар биз ҳеч нарса қила олмаймиз деб ўйлашганди. Аммо улар "Барса"нинг қудратини ва янги раҳбариятнинг режаларини билишмасди. Бу гаплар шунчаки бизнинг клуб ҳақида етарли маълумотга эга эмасликдан келиб чиқмоқда. "Барселона"да 120 йиллик тарих ва қимматли активлар бор. Биздаги активлар бошқа клубларникидан кўпроқ. 25 йиллик телевизион ҳуқуқлар учун биз 667.5 млн евро олдик. Мени тушунгандирсиз? Шу билан бирга, биз яхши иш олиб бормоқдамиз. 

Футбол кутиб турмайди. Бизнинг мухлислар юқори сифатга ўрганиб қолишган. Уларнинг талаблари бошқа клубларникидан юқори. "Барселона"да биздан кўпроқ нарса талаб қиладиган 400 млн мухлис бор. 

Ҳар ким ўзи нима қилиши кераклигини яхши билади. Мен бошқаларнинг ишига аралашмаяпман. Улардан ҳам шуни сўраган бўлардим. Майдонда ва майдон ташқарисида куришиб, якунда ким кўпроқ ва яхшироқ ишлаганини билиб оламиз", -дейди Жоан Лапорта. 

Маълумот учун, "Барселона" ушбу ёзда трансферлар учун энг кўп пул сарфлаган клуб бўлиб турибди.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика