Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди
03 окт 2025 19:49
Новости
Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди
Ламин Ямаль куни кеча Чемпионлар Лигаси доирасида ПСЖга қарши тўлиқ ҳаракат қилди.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, ўйиндан сўнг 18 ёшли футболчи ўзининг қовуқ қисмида жиддий ноқулайлик ҳис қилган. Ушбу муаммо туфайли Ламин аввалроқ бир неча ҳафтани ўтказиб юборган ва бу вақт ичида "Барселона"нинг 4 учрашувида қатнашмаганди.
Манбага кўра, Ямаль Испания чемпионати доирасидаги "Севилья"га қарши ўйинни ўтказиб юборади ва терма жамоа йиғинига бормайди.
"Севилья" ва "Барселона" ўртасидаги Ла Лига ўйини 5 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии