"Лацио"да мураббий ўзгаради
31 дек 2013 20:58
Новости
"Лацио"да мураббий ўзгаради
"Лацио" бош мураббийи Владимир Петкович ёзда Швейцария терма жамоасини қабул қилиб оладиган бўлди.
Бразилия майдонларида бўлиб ўтадиган мундиалдан сўнг Швейцария термасининг ҳозирги устози Отмар Хитцфилд термадаги фаолиятини якунлайди. ШФИ (Швейцария Футбол Иттифоқи) эса Хитцфилднинг вориси сифатида, айнан, "Лацио"нинг бош мураббийи вазифасида ишлаб келаётган Петковични кўрмоқда. Томонлар аллақачон келишувга эришишган. Петкович термани 2014 йилнинг ёзида қабул қилиб олади.
Петковичнинг Римдан кетишини билган "Лацио" раҳбарияти ҳам янги бош мураббий қидириш ишларини бошлаб юборган. Римликлар жамоаси янги мураббийи бўлиш учун Мурат Якин энг асосий номзод деб эътироф этилмоқда. Якин айни пайтда Швейцариянинг энг номдор жамоаси саналадиган "Базел"нинг устози сифатида фаолият олиб бормоқда.

championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии