RU

Последние новости

00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  0 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  1 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  8 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  3 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  4 19:34Карло Анчелотти: "Реал"да дуранг — бу инқирознинг бошланиши?"  2 18:15Жоан Лапорта: "Ламин Ямал — даҳо, дунёда ўз позициясида энг яхшиси, аммо ҳали чўққига етмаган"  8 17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  4 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  1 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  7 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  3 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  1

Ла Лига. Хавининг "Барселона"си "Осасуна"ни мағлуб эта олмади Новости

Ла Лига. Хавининг "Барселона"си "Осасуна"ни мағлуб эта олмади

Испания чемпионатининг 17-туридан ўрин олган "Осасуна" — "Барселона" учрашуви якунланди.

Осасуна – Барселона 2:2

20.15, «Эль-Садар»

Голлар: 0:1 – 12 Нико Гонсалес, 1:1 – 14 Давид Гарсия, 1:2 – 49 Эззальзули, 2:2 – 86 Авила.

Осасуна – Эррера, Видаль (Хосе Анхель, 74), Унаи Гарсия, Давид Гарсия, Хуан Крус, Санчес (Роберто Торрес, 73), Торро, Рубен Гарсия (Брашанац, 68), Монкайола, Барха (Чими Авила, 68), Кике Гарсия (Будимир, 68).

Барселона – тер Стеген, Пике, Умтити, Араухо, Бускетс, де Йонг, Нико Гонсалес (Мингеса, 73), Эззальзули, Гави, де Йонг, Дембеле (Коутиньо, 81).

Огоҳлантиришлар: Видаль (28), Рубен Гарсия (37), Хуан Крус (49), Санчес (56), Давид Гарсия (67), Гави (74), тер Стеген (83).





ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Барселона" ғалабасиз сериясини давом эттирмоқда. Жамоага Хави ҳам ёрдам бера олмаяпти.

90+5. Коутиньо ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Эсиз, уч очко...

90+4. "Барса"нинг бурчак зарбаси қайтарилди. 

90+2. Жуджла Эззалзули ўрнига ўйинга қўшилди.

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Пике рақиб ҳужумини бузгани учун огоҳлантирилди.

86. ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳисоб тенглашди! Бурчак зарбасидан сўнг тўп қайтди, қайтган тўпни эса узоқ масофадан Чими Авила дарвозага жойлаб қўйди!

85. Футбол билан бошланган баҳс кураш билан якунланиш арафасида.

83. "Осасуна" футболчилари гапни чўзгани учун огоҳлантирилган бўлса, Тер Штеген вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди.

81. Коутиньо ҳозиргина ҳимояда адашиб юрган Дембелени алмаштирди.

80. Усмон Дембелеивич позициясини ўзгартиради. Ҳимояга қайтган форвард рақиб ҳужумини бартараф этди.

78. Эззалзули билан комбинация натижасида Гави зарба йўллади, дарвозабон тўпни бехавотир майдон ташқарисига кузатиб қўйди.

74. Рақибининг кўкрак тўсишига думалаб тушган Гави аламини олгани учун огоҳлантирилди.

73. Мингеса Нико ўрнига майдонга тушди. Мезбонлардан эса Роберто Торрес Санчес ўрнига ўйинга қўшилди.

72. Дембеленинг зарбаси ҳар доимгидек...

69. Тер Штеген бурнини ушлаб ётибди, ҳакам ўйинни тўхтатди.

68. Давид Гарсия Бускетсни йиқитгани учун огоҳлантирилди.

67. Гави Видалга нисбатан қоида бузди. "Осасуна"да стандарт вазият юзага келди.

64. Мезбонларда стандарт вазият юзага келди, рақиб ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.

Дембеле чиройли голдан кўра чиройли кулишни қойиллатмоқда

58. ЗАРБА! Дембеле ўнг қанотдан чап оёқда зарба йўллади, бироқ яна Усмоннинг омади кулиб боқмади.

57. Ҳакам "Осасуна" футболчиларининг "лазги"сига ўйнамоқда. Унга эътироз билдирмаган футболчи қолмади, ҳатто мураббийгача. 

55. Санчес жаҳлини жиловлай олмагани учун огоҳлантирилди

52. Эззалзули бу сафар ҳужумда фойдасиз якунлади.

49. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Эззалзули ниҳоят ўзини кўрсатди. Мезбонлар эътироз билдирмоқда. Сабаби бироз илгари Бускетс ўз жарима майдонида қўл билан ўйнаганди.

49. Люк де Йонг майдон марказида қўполлик ишлатди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. Биринчи бўлимга вақт қўшиб берилмади. Танаффус.

44. Люк Де Йонг рақиб жарима майдони оёғини ушлаб ётибди. Рақиб ҳимоячилари уни турғазиб қўйишди.

42. "Осасуна"нинг бурчак зарбаси бесамар якунланди.

40. Гави ҳужум чоғида рақиб оёғини босиб олди. 

38. Хавфли вазият! Дембеленинг узатмаси тўғри дарвоза томон борди, Эррера ўз маҳоратини намойиш этди.

36. Эззалзулини "чопишди". Рубен Гарсия ҳакам томонидан сариқ қоғоз билан "сийланди".

34. Абдусамат рақиб футболчиларини "лайча" қилди, бироқ кўнгилдагидек зарба беролмади.

32. Гави биринчи голдаги каби узатма амалга оширганди, бу сафар мезбонлар мудофааси ҳушёрликни йўқотмади.

30. Эззалзули ҳам Эрреранинг қўлларини мўлжал қилди.

29. Дембеленинг узатмаси тўғри Эрреранинг қўлларига бориб тушди.

28. Эззалзулига нисбатан қоида бузилди. Яна бир стандарт юзага келди "Барса"да.

26. "Осасуна" хавфли прессинг уюштирди, меҳмонлар зўрға ундан чиқиб кета олишди.

24. Эззалзули чап қанотдан тўпни ўзига тўғрилаб олиб, зарба йўллади, бироқ йўналиш ноаниқ тус олди.

21. Меҳмонларнинг тезкор қарши ҳужумини Л. де Йонг ноаниқ узатма билан чиппакка чиқарди.

20. Умтити Тер Штегенга ноаниқ пас берди, натижада йўқ жойдан мезбонлар бурчак тўпи ижро этади.

18. Абдусамат Эззалзулига нисбатан қўполлик ишлатилди. Ўзимизнинг маҳалладаги Абдусаматга эмас, "Барса"нинг 33-рақамли футболчисига нисбатан.

"Барселона"га хурсанд бўлиш мумкин эмас

14. Мана сизга голга жавоб!!! Бир дақиқа ўтар-ўтмас ҳисоб тенглашди! Стандарт вазиятдан оширилган тўпни Давид Гарсия бош билан дарвозанинг бурчагини нишонга олди. 1:1!

12. ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! "Барселонааааааааааа" Гавининг Хавиона узатмасидан сўнг Нико рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ҳамда ўз имкониятидан фойдаланди.

9. Дембеленинг бурчакдан узатмаси марказгаям етиб бормади, бошқа футболчини бу нуқтага тайинлаган маъқулга ўхшаяпти.

8. Энди эса Хавининг шогирди Гавининг ҳужум бошлаши натижасиз якунланди.

7. Барха ўнг қанотдан Гавини ортда қолдирмоқчи бўлди, ёш футболчи бунга имкон бермади. Бупчак зарбасидан сўнг мезбонлар ўйин қоидасини бузишди.

5. "Барса" бурчак зарбаси ижро этди, рақиб ҳимоячилари тўпни қайтарди.

4. Каталонияликлар илк дақиқалардан тўп назоратини ўзларига олишди.

1. Люк Де Йонг илк ҳужумда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

1. Учрашувни "Барселона" футболчилари бошлаб беришди.

"Барселона" "Осасуна"га гол уришни яхши кўради. Каталонияликлар ушбу рақибини сўнгги йилларда камида иккита гол билан "сийлаган". Кўрамиз, ҳозирда мушкул аҳволдаги Хави шогирдлари бу сафар ҳам осонликча рақибини таслим эта олишармикан?..

Мазкур стадион бугунги ўйинни ўтказишга шай ҳолатда

Мезбонлардан Хуан Перес ва Хесус Аресо, меҳмонлардан эса Жорди Альба, Сержи Роберто, Анссумане Фати, Педри, Мартин Брэйтуэйт, Серхио Агуэро, Мемфис Депай бугунги ўйинни ўтказиб юборади.

Ла Лига турнир жадвали

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида испан футболининг ажойиб баҳсларидан бирининг гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика