RU

Последние новости

01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  7 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  0 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0 23:40Қозоғистон Лига кубоги. "Турон" ва "Ордабаси" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  0 23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  9 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  8 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  3 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  1 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  7 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  1

Ла Лига. Бир киши кам бўлиб қолган "Севилья" "Барселона"га қарши ўйинда очко йўқотди Новости

Ла Лига. Бир киши кам бўлиб қолган "Севилья" "Барселона"га қарши ўйинда очко йўқотди

Испания Ла Лигасининг тўртинчи туридан ўрин олган қолдирилган учрашув якунланди.

"Севилья" – "Барселона" 1:1

Голлар: 1:0 – 32 Гомес, 1:1 – 45 Араухо.

Севилья – Буну, Кунде, Фернандо, Диего Карлос, Рекик, Ракитич (Гудель, 70), Дилэйни (Аугустинссон, 86), Жордан, Гомес (Хуанлу Санчес, 86), Окампос (Фатторе, 90), Рафа Мир (Эн-Несири, 70).

Барселона – тер Стеген, Араухо, Пике, Эрик Гарсия (Лангле, 72), Альба, Бускетс, де Йонг (де Йонг, 85), Гави, Жуджла (Нико Гонсалес, 73), Эззальзули, Дембеле.

Огоҳлантиришлар: Бускетс (11), Дилэйни (35), Эззальзули (73), Гави (77), Хуанлу Санчес (88).

Четлатиш: Кунде (64).


ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. Бугунги натижа иккала жамоани ҳам қаноатлантирмагани аниқ. Сабаби, "Севилья" пешқадам "Реал Мадрид"га яқинлашиб олиш имкониятини бой берди, "Барселона" эса ғалаба орқали ўз ўрнини яхшилаб олишдан маҳрум бўлди. Нима бўлган тақдирда ҳам, бугун қизиқарли ўйин гувоҳига айландик.

90+6. Альба ўйиндаги сўнгги зарбани йўллади, Буну тўпни эгаллаб олди.

90+5. Дембеленинг узатмасидан сўнг Люк де Йонг бош билан зарба берганди. Буну ўз ўрнида.

90+2. Окампос ўрнига Скотта ўйинга қўшилди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

85. Де Йонг ўрнига бошқа Де Йонг майдонга тушди.

84. Дембелеээээээээээййййй! Унинг айлантириб йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

Изоҳсиз сурат

81. ЗАРБА! Гави Эззальзулининг ажойиб узатмасини бош билан голга айлантира олмади.

80. Дембеле ҳам рақиб юзини нишонга олди. Фақат атайин эмас, унинг зарбаси йўлига ҳимоячининг ўзи тўғаноқ бўлди.

77. Сариқ карточка олиш навбати Гавига етиб келди. Ўйиннинг иккинчи ярми ранг-баранг карточкаларга бой бўлмоқда.

74. Эззальзули қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

73. Энди "Барселона"да икки ўзгариш: Лангле Эрик Гарсияни, Нико Гонсалес Жужлани алмаштирди.

70. "Севилья"да икки ўзгариш: Рафа Мир ўрнига Эн-Несири, Ракитич ўрнига Гудель майдонга тушди.

68. Мезбонлар UFC усулларини бошлашди. Навбатдаги жабрдийда Эрик Гарсия. Охири вой бўлмаса бўларди.

66. Гомес ҳам шеригининг ортидан кийиниш хонасига йўл олиши мумкин эди. Футболчининг Гавига нисбатан қўполлигини ҳакам бу сафар кечирди.

64. АНА ХОЛОС! Кунде майдондан четлатилди. Тўп учун курашда асабларини жиловлай олмаган ҳимоячи тўп билан Альбанинг юзига зарба берди ва ҳакам томонидан майдондан "қувилди".

62. ЗАРБА! Эззальзули қулай вазиятда тўпни дарвоза тўрига эмас, дарвоза ортидаги мухлислар томон йўллади.

60. Бунунинг кўзлари фақат аутни кўряпти шекилли. Ўйин давомида камида уч-тўрт марта мезбонлар посбони майдон ташқарисини мўлжалга олди.

58. Дембеле бурчак зарбасини тўғри дарвоза томон йўналтирди, Буну бир амаллаб тўпни эгаллаб олди.

57. "Севилья" футболчиси ҳужумда қоида бузди.

53. "Барселона"нинг ақли етса, рақибига бурчак зарбаси ишлаб олишига йўл қўймаслик керак. Кам сонли стандартларнинг навбатдагисида Дилэйни баланд сакраб, бош билан зарба йўллади, Тер Стеген бахтига зарба дарвоза устунидан юқорилаб кетди.

53. Рафа Мир олдинга қараб катта тезликда борди ва зарба йўллади, тўп рекашет орқали майдонни тарк этди.

51. Ухх! "Севилья"нинг иккинчи бурчак зарбаси ҳам голга айланишига бир баҳя қолди. Меҳмонлар бахтига Дилэйнининг зарбаси ноаниқ чиқди.

50. Гавини тинч қўйишмаяпти. Ёш футболчи яқин дақиқаларда икки марта йиқитилди.

47. Араухо бугун "қанот чиқариб" майдонда ҳаракат қилмоқда. Ҳимоячи голдан ташқари кетма-кет тўрт марта ҳаводаги курашда устун келди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

"Реал Мадрид" мухлислари бугун қайси клубга мухлислик қилишаётгани қизиқ

46. Қўшиб берилган бир дақиқа якунлангач, ҳакам биринчи бўлимга ҳуштак чалди.

45. ГОООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Яна бурчак зарбаси! Яна гол! Бу сафар мезбонлар дарвозасига! "Барса"нинг бурчак зарбасидан сўнг Араухо Uzbekistan Airways сингари парвоз қилиб, бош билан дарвозани аниқ нишонга олди. 


44. Жарима тўпи майдон ташқарисидаги баннерга узатилди.

43. Дембеле рақибининг қўпол подкатидан сўнг йиқилди. Стандарт вазият юзага келди.

40. Де Йонг жарима майдонидаги Жужлага тўпни узатди, ҳужумчининг бош билан берган зарбаси жуда кучсиз чиқди.

38. Дембеленинг зарбасига рақиб ҳимоячиси тўсиқ қўйди, бурчак зарбаси.

37. "Барселона" жарима майдонидаги саросимадан сўнг Тер Стеген тўпни эгаллаб олди.

35. Дилэйни майдон марказида Гавини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

32. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гомес Ракитичнинг бурчакдан пастлатиб берган узатмасини тўхтатмасдан дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди.

30. ЗАРБА! Дембеле ҳам майдонда борлигини кўрсатиб қўйди. Марказда тўпни ўзига тўғрилаб олган француз чап оёқда зарба йўллади, қайтган тўпни ҳимоячилар бартараф этди.

28. ЗАРБА! Рафа Мир Дилэйнининг пасидан сўнг чап оёқда ўз омадини синаб кўрди. Тўп юқорилаб кетди.

26. Араухо ва Дембеле ҳужумда бир-бирини тушунмади, оқибатда меҳмонлар тўпни йўқотди.

22. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Йўқ, Рафа Мир офсайдда эканлиги маълум бўлди.

21. Яна прессингдан сўнг мезбонлар тўпни йўқотди. Лопетиггининг плюс-минуси қўшилиб қолди.

20. "Барселона" прессинг натижасида рақибини хато қилишга мажбур этди.

18. Бурчак тўпи зарба билан якунланди. Зарба кучсизлиги боис Буну тўпни осонликча эгаллаб олди.

17. Жужланинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак зарбаси.

Майдон ҳолатини мана бу кадрдан ҳам билиб олса бўлади

15. Гавининг зарбасига рақиб ҳимоячилари халақит беришди, натижада зарба кўнгилдагидек чиқмади.

14. Дембеленинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ тегмоқда ҳозирча. Француз рақиб ҳимоячисини алдашда тўпни олдириб қўйди.

12. Жужла бир тепмоқчи бўлди, тепмади, иккинчи марта тепмоқчи бўлди, яна тепмади, учинчисида бор-эй деб зарба йўллади, бироқ йўналиш анча ноаниқ бўлди.

11. Бускетс Окампосни майдон марказида йиқитгани учун огоҳлантирилди. Испаниялик футболчи келгуси ўйинни ўтказиб юборади.

8. "Барселона"да стандарт вазият юзага келди. Дембеленинг узатмасидан сўнг Жужла бош билан ноаниқ зарба берди.

Ёмғирли атмосфера бўлишига қарамай, жуда кўп мухлис бугунги ўйинга ташриф буюрган.

4. Альба Кундега нисбатан қўполлик ишлатди.

2. "Барселона"нинг ҳужуми бурчак зарбаси ишлаш билан якунланди.

1. Учрашувни меҳмонлар бошлаб берди.

Бугун "Севилья" оқ, "Барселона" эса кўк-қизил рангли либосда ҳаракат қилади.

Бугун Навас, Монтиэль, Акунья, Ламела ва Сусо мезбонларга, Дест, Ваге, Серхи Роберто, Педри, Фати, Демир, Депай ва Брейтвейт эса меҳмонларга ёрдам бера олмайди.

Севильядаги ёмғир Ўзбекистонга ҳам йўл олган

Бугунги учрашувни Карлос дель Серро Гранде бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс 4-март санасидаги Испания кубоги ярим финалига тўғри келган, ўшанда "кўк-анорранглилар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Бугунги ғалаба каталонияликларни ҳатто 4-ўринга олиб чиқиши мумкин.

Айни дамда Ла Лигада кучли ўнлик қуйидагича кўриниш олган:

Ассалому алайкум, уйқу билмас футбол ишқибозлари! Яқин икки соат давомида испан футболининг муросасиз баҳсларидан бирининг гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика