RU

Последние новости

11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  0 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  1 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  1 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  2 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  12 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  7 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  6 03:13А Серия. "Милан" сўнгги ўйинда "Монца"ни қийинчиликсиз таслим этди, жамоа кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди  1 03:02Германия кубоги. "Штутгарт" финалда учинчи лига жамоаси бўлмиш "Арминия"ни мағлуб этиб, Германия кубогини қўлга киритди - 4:2. Мийо дублга эришди  5 00:21Райан Гравенберх АПЛнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1

Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди Новости

Ла Лига. "Реал Мадрид" Мбаппенинг дубли эвазига "Бетис"ни мағлубиятга учратди

Ла Лига 4-тур доирасидаги "Реал Мадрид" — "Бетис" ўйини якунланди.

"Реал Мадрид" — "Бетис" 2:0

Гол: 1:0 – 67 Мбаппе, 2:0 – 75, пенальти Мбаппе.

Реал Мадрид – Куртуа, Менди (Фран Гарсия, 65), Рюдигер, Милитао, Карвахаль, Себальос (Браим Диас, 65), Тчуамени, Вальверде, Винисиус Жуниор, Мбаппе (Модрич, 84), Родриго (Эндрик, 89).

Бетис – Руй Силва, Перро, Натан, Льоренте, Сабали, Вильям Карвалью (Кардозо, 57), Рока, Форнальс (Лосада, 83), Санчес (Диао, 72), Эззальзули (Хуанми, 83), Руибаль (Роке, 57).

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (59), Карвахаль (65).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

86. "Бетис" кўпчилик бўлиб тезкор қарши ҳужумдан фойдалана олмади.

84. Мбаппе захирага олинди, Модрич майдонга тушди.

75. ГОЛ! Мбаппе Винисиус ишлаган пенальтини аниқ амалга оширди. Франциялик ҳужумчи марказни нишонга олди, "Бетис" дарвозабони эса ўзидан ўнг томонга ташланди.


73. Винисиус рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда йиқитилди, ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат эканлигини қайд этди. Ҳакам ВАР монитори ёнига келиб вазиятни томоша қилди ва пенальти белгилади. 

69. ГОЛ! Зарбалари дарвозага қадар етиб бормаётган Мбаппе Вальвердининг супер пасидан сўнг рақиб посбони билан яккама-якка вазиятда Ла Лигадаги дебют голини урди!


64. Хавфли вазият! "Бетис"нинг ҳужумини мезбонлар қийинчилик билан бартараф этишди.

63. Винисиуснинг пасидан сўнг Мбаппе чап оёқда зарба йўллади, яна тўп дарвозагача етиб бормади, ҳимоячилар уни зарарсизлантиришди.

60. Роканинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини Куртуа эгаллаб олди.

59. Винисиус ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

58. Эззальзули қарши ҳужумда Куртуа дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олди, тўп дарвоза тўрининг ён бурчагига тегди.

56. Родригонинг кучли зарбасини Руй Силва қайтарди.

54. Зарба бериш навбати меҳмонларга келди. Куртуа ўз ўрнида.

52. Винисиуснинг паси рақиб жарима майдонида "Бетис" ҳимоячисининг қўлига тегди, бироқ ҳакам қўл танага ёпишиб турганини қайд этди.

50. Хавфли вазият! Мбаппе рақиб жарима майдонида бўш дарвозани ишғол қила олмади, бу вазиятда ўзини оқлаш учун бахтига ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+4. Родригонинг рақиб жарима майдонида чап оёқда тепган тўпи дарвозанинг ён томонига тегди. 

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Эззальзули рақиб жарима майдонида Родригони алдаб ўтди, бироқ Карвахалдан ўтиб кета олмади.

39. Хавфли вазият! Мбаппе–Винисиус тезкор комбинацияси натижасида франциялик футболчи якуний пасга улгура олмади.


38. Мбаппенинг чап қанотдан йўлланган навбатдаги зарбасига яна рақиб ҳимоячилари тўғаноқ бўлишди.

34. Мбаппенинг рақиб жарима майдони ичида зарба беришига Льоренте йўл қўймади.

31. Футболчиларни чанқоқларини бостириб олишди.

28. Мбаппе яна рақиб жарима майдонида тўпни олдириб қўйди.

24. Хавфли вазият! Мбаппенинг жарима майдони ичидан дарвозанинг узоқ бурчаги томон йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.


24. Вальвердининг зарбасини Руй Силва иккинчи уринишда эгаллаб олди.

20. Хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпга Милитао бош билан зарба йўллади, Силвадан қайтган тўпга яна зарба йўллаган мадридликлар ҳимоячиси иккинчи уринишда адашди.


19. Вальвердининг рақиб жарима майдонига узатмасини меҳмонлар ҳимоячиси қайтарди. 

15. Мбаппе рақиб жарима майдонида тўпни Натанга олдириб қўйди.

11. "Бетис" қисқа вақт ичида иккита хавфли вазият содир этди, бири зарба биланякунланган бўлса, иккинчисини мезбонлар ҳимоячиси бартараф этди.

7. Хавфли вазият! Карвахалнинг ўнг қанотдан сирпаниб узатган тўпига Мбаппе кўнгилдагидек зарба йўллай олмади, унга "Бетис" дарвозабони халақит бериб қолди. 

5. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда, аммо хавфли ҳужум содир этилмади.

Статистикага назар солсак, "Реал Мадрид" "Бетис"га қарши ўз майдонидаги сўнгги 7 ўйинда атиги 2 та тўп киритган. 

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика