RU

Последние новости

08:22"Андижон" Украина терма жамоаси собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  2 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  26 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  8 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3

Ла Лига. "Реал" бу сафар ҳам "Мадрид дербиси"да ғалаба қозона олмади Новости

Ла Лига. "Реал" бу сафар ҳам "Мадрид дербиси"да ғалаба қозона олмади

Ла Лига навбатдаги тур доирасида "Райо Вальекано" ўз уйида "Реал Мадрид"ни қабул қилди.

Ла Лига. 25-тур
"Райо Вальекано" – "Реал Мадрид" 1:1
"Кампо де Вальекас" стадиони
Голлар
: 0:1 – 3 Хоселу, 1:1 – 27, пенальти де Томас.

"Райо Вальекано" – Димитриевски, Балиу, Лежен, Аридане, Эспино, Паласон (Де Фрутос, 56), Гарсия (Камельо, 82), Унаи Лопес (Кике Перес, 64), Оскар Валентин, Трехо (Крешпу, 64), де Томас (Фалькао, 81).

"Реал Мадрид" – Лунин, Начо, Тчуамени, Фран Гарсия, Модрич (Гюлер, 87), Вальверде, Браим Диас (Родриго, 70), Камавинга (Кроос, 70), Васкес (Карвахаль, 75), Винисиус Жуниор, Хоселу.

Огоҳлантиришлар: Паласон (45), Балиу (45), Камавинга (61), де Томас (81), Гарсия (82), Карвахаль (90).

Четлатиш: Карвахаль (90).

  

Райо Вальекано

Рауль де Томас - 27'

Примера Дивизион . Тур 25

18/02/2024, 18:00

1
:
1
Завершен

Реал Мадрид

Хоселу - 3'

Стадион: Campo de Futbol de Vallecas, 14354 зрителей

Главный судья: Alejandro Muniz

45'
90'
27'  Рауль де Томас
45'  Иси Паласон
45'  Иван Баллю
56'  Иси Паласон (Хорхе де Фрутос)
64'  Унаи Лопес (Кике Перес)
64'  Оскар Трехо (Мигель Креспо)
81'  Рауль де Томас
81'  Рауль де Томас (Радамель Фалькао)
82'  Альваро Гарсия
82'  Альваро Гарсия (Серхио Камельо)
3'  Хоселу
3'  Федерико Вальверде
61'  Эдуардо Камавинга
70'  Эдуардо Камавинга (Тони Кроос)
70'  Браим Диас (Родриго)
75'  Лукас Васкес (Даниэль Карвахаль)
87'  Лука Модрич (Арда Гюлер)
90'  Даниэль Карвахаль
90'  Даниэль Карвахаль


Ўйин Ўзбекистон вақти билан 18:00да старт олди. 

Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


90+7-дақиқа. Бўлди, "Реал" ўзига хос "Мадрид дербисида" ғалаба қозона олмади!

90+5-дақиқа. Четлатиш! Рақиб ўзига нисбатан қўполлик ишлатди деб, бунга ҳакамнинг эътиборини қаратмоқчи бўлган Карвахаль иккинчи бор сариқ карточка ишлаб олди ва майдонни эртароқ тарк этди.  

90+3-дақиқа. Огоҳлантириш! Дани Карвахаль ҳакамнинг қароридан норозилигини очиқчасига намойиш қилгани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.  

90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди!

87-дақиқа. Ўзгариш! Арда Гюлер Лука Модричнинг ўрнига майдонга тушди.  

81-дақиқа. Ўзгаришлар! Рауль де Томас ва Альваро Гарсия ўрнига Радамель Фалькао ҳамда Серхио Камельо майдонга туширилди. 

80-дақиқа. Крооснинг жарима зарбасидан ажойиб тарзда йўллаган тўпини Димитриевский ҳам чиройли ўйнаб, қайтарди — бурчак зарбаси. 

75-дақиқа. Ўзгариш! Лукас Васкес ўрнига Дани Карвахаль туширилди.

64-дақиқа. Ўзгаришлар! Оскар Трехо ва Унаи Лопес ўрнига Кике Перес ҳамда Мигель Креспо ўйинга қўшилди.

61-дақиқа. Огоҳлантириш! Камаинга керагидан ортиқ гапиравергани учун огоҳлантирилди! Натижада Эдуардо кейинги тур "Севилья"га қарши баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди. 

56-дақиқа. Ўзгариш! Исаак Паласон ўрнини Хорхе Де Фрутосга бўшатиб берди. 

52-дақиқа. Бурчакдан Лука Модрич узатган тўпни Тчуамени дарвозага аниқ йўллай олмади. 

Тчуамени билан тўқаншувдан кейин Гарсиянинг бурни қонагани маълум бўлмоқда. 

48-дақиқа. "Райо" футболчиси Альваро Гарсия ёрдамга муҳтож бўлиб ётибди.   

46-дақиқа. Иккчини бўлим бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди. 

Бўлди, ҳакам "Райо Вальекано" ҳужумга ўтаётганига қарамай, вақт ва бўлим тугаганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!

45+4-дақиқа. Огоҳлантириш! Қанотдан қочиб кетаётган Винисиусни очиқчасига фол ишлатиб тўхтатиб қолган Баллиу ҳам сариқ ишлаб олди.   

45+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Исаак Паласон тўп учун курашда Модричга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди! "Райо" етакчиси кейинги турни ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўладиган бўлди. 

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди!

40-дақиқа. Бироқ меҳмонлар бу сафар ҳам стандарт вазиятдан наф чиқара олишмади. 

39-дақиқа. "Реал" биринчи бўлимдаги ўзининг 6-бурчак зарбасини ишлаб олди. 

33-дақиқа. "Райо Вальекано" футболчилари ҳам гол ура олганидан кейин ўзига бўлган ишончи сезиларли даражада ошди.  

29-дақиқа. Гол ўтказиб юборган "Реал" дарҳол ҳужумга ташланди!

27-дақиқа. ГОООООООЛ! Рауль де Томас пенальтидан унумли фойдаланди ва мувозанатни тиклади — 1:1.

26-дақиқа. Пенальти белгиланди!   

Ҳакам вазиятнинг такрорий лавҳасини ўзи кўргани кетди. 

Қизиғи, тўп Камавинганинг қўлига тегиб кетгани такрорий лавҳада маълум бўлмоқда. 

24-дақиқа. "Райо" ўйиндаги энг хавфли ҳужумини ташкиллаштирди. Чап қанотдан олдинга ўтган мезбонлар тўпни марказдаги футболчига йўллашди, зарбадан кейин эса тўп Камавингага тегиб майдонни тарк этди. 

22-дақиқа. "Реал" тўпни назорат қиляпти ва шошилмасдан ҳужумга ўтмоқда.  

19-дақиқа. ГОООЛ! Лукас Васкес қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва узоқ бурчакдаги Хоселуга йўллади, ҳужумчи бу сафар ҳам имкониятидан унумли фойдаланди, аммо... Лукас Васкес қанотдан жарима майдончаси томон кетаётганида тўп майдонни тарк этиб улгурган экан. 

10-дақиқа. "Реал" нафақат гол урди, балки тўпга эгалик қилишда ҳам жуда катта устунликка эга бўлмоқда. 

Вазиятни такроран кўргач, "VAR"хонадагилар барчаси жойидалигини, гол "тозалигини" маълум қилишди. Демак, ҳисоб очилди.  

Ўйиндан ташқари ҳолат бормиди ёки йўқ, шу саволга жавоб топиб олиш зарур.

3-дақиқа. ГОООЛ! Тезкор қарши ҳужумни Хоселу аниқ зарба билан якунлади. Лекин ҳакам шошилмасликка чақирмоқда. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди!


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика