Ла Лига клуби Модрични қўлга киритмоқчи
26 мар 2025 21:48
Новости
Ла Лига клуби Модрични қўлга киритмоқчи
"Вильярреал" "Реал"нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модричга қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, футболчи келажаги борасида якуний қарорга келмаган. Хорватиялик учун мақсад - "Реал"да қолиш, аммо томонлар ҳали янги шартнома борасида келишиб олгани йўқ. "Вильярреал" Модрич атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда.
Манбага кўра, хорватиялик футболчининг "Реал"даги ўрни уни жамоасини ўзгартиришга ундаши мумкин. Лука Модрич "Реал" сафида жами 579 та ўйин ўтказиб, уларда 43 та гол ва 93 та ассист қайд этган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Комментарии