RU

Последние новости

17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  2 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  3 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  5 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  5 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  9

Ла Лига. "Бетис" яна "Реал Сосьедад" дарвозасига 4 та гол ура оладими? Новости

Ла Лига. "Бетис" яна "Реал Сосьедад" дарвозасига 4 та гол ура оладими?

Бугун Ла Лига 32-тури старт олади.

Шубҳасиз, турнинг марказий учрашуви "Севилья" ҳамда "Реал Мадрид" ўртасида кечади.

Бироқ турни очиб берувчи беллашув ҳам томошабоп бўлиши кутилмоқда. Унда бешинчи ва олтинчи ўринлардаги  клублар рўбаро келишади. 

"Бетис" - "Реал Сосьедад" ўйини нафақат жадвалдаги қўшнилар, балки имконият жиҳатидан ҳам бир-бирига яқин жамоалар баҳси бўлади. Бундай ҳолларда эса кўпинча битта хато барчасини ҳал қилади. Шундай экан Иманоль Альгуасиль шогирдлари ҳам, Мануэль Пеллегрини бошчилигидаги меҳмонлар ҳам ўз дарвозалари даҳлсизлигига алоҳида эътибор қаратишади. Шу ўринда "Бетис" 56 та гол урган ва бу борада чемпионатнинг 4-кўрсаткичига эга эканлигини алоҳида қайд этиш лозим.

Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида "Бетис" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўша куни чап қанот ҳимоячиси Алекс Морено дубль қайд этган. Қизиқ томони аввалроқ айтганимиз, Кубок доирасидаги ўйинда ҳам "бетикос" "Реал Сосьедад" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урганди.


"Реал Сосьедад"   

Жамоа мавсум стартини ажойиб ўтказди, лекин кейин кетма-кет ўйинларда очко йўқотди. "Реал Сосьедад" Испания Кубогида аввалига "Атлетико"ни енгиб, мухлисларини хурсанд қилди, лекин кейин чорак финалда бугунги рақибига имкониятни бой берди.

Ла Лигада эса Альгуасиль шогирдлари ҳисобида 31-турга келиб 54 очко мавжуд (15 ғалаба, 9 дуранг). 10 март куни клуб сафарда "Эльче" устидан ғалаба қозонди (2:1).

Бугун жамоага Монреаль, Оярсабаль, Сальдуа, Барренечеа Муругуса ва Фернандес ёрдам бера олмайди.


"Бетис"

Бу мавсум Европа Лигасида иштирок этган "Бетис" гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказди ва плей-оффнинг дастлабки баҳсида "Зенит"ни ўйиндан чиқариб юборди. Бироқ 1/8 финалда тунда "Барселона"ни аяб ўтирмаган Франкфуртнинг "Айнтрахт"га имконият бой берилди.

Примерада Пеллегрини жамоаси 17 ғалаба ва 5 дуранг билан 56 очко жамғарган. Ўтган турда "бетикос" ҳам сафарда "Кадис" устидан иродали ғалабага эришди (2:1).

Бугун меҳмонларга Камараса ва Монтойя ёрдам бера олмайди.



Эслатиб ўтамиз, ўйин тошкент вақти билан 23:59 да бошланади ва "Futbol TV" телеканали орқали эфирга узатилади. 


Ла Лига. 32-тур
"Реал Сосьедад" - "Бетис"
Сан-Себастьян, "Аноэта" ўйингоҳи
 

Реал Сосьедад

Примера Дивизион . Тур 32

16/04/2022, 01:00

0
:
0
Завершен

Бетис

Стадион: Reale Seguros Stadium, 28893 зрителей

Главный судья: Isidro Diaz de Mera

45'
90'
60'  Рафинья
65'  Рафинья (Аднан Янузай)
80'  Александер Исак (Кристиан Порту)
87'  Андони Горосабель (Ариц Элустондо)
90'  Давид Сильва
90'  Александер Серлот
90'  Давид Сильва
37'  Вильям Карвалью
46'  Вильям Карвалью (Аитор Руйбаль)
68'  Хуанми (Хоакин)
75'  Гидо Родригес
77'  Борха Иглесиас (Виллиан Жозе)
90'  Клаудио Браво
90'  Марк Бартра


Ла Лига ишқибозлари учун ушбу телеграм-канални тавсия қиламиз.

Автор : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика