RU

Последние новости

Ла Лига. “Барселона” Сетьен бошқарувидаги илк мағлубиятини "Валенсия"дан қабул қилди Новости

Ла Лига. “Барселона” Сетьен бошқарувидаги илк мағлубиятини "Валенсия"дан қабул қилди

Испания чемпионати 21-туридан ўрин олган “Валенсия” – “Барселона” ўйини якунланди.

Учрашувнинг 12 дақиқасидаёқ мезбонлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. Бироқ, 11 метрлик нуқтага яқинлашган Макси Гомеснинг зарбасини каталонияликлар посбони Марк-Андре Тер Штеген қайтарди. 

2-тайм бошида Хорди Алба тўпни ўз дарвозасига киритиб юбориб, автогол муаллифига айланди. 77 дақиқада эса Гомес ўйин аввалидаги хатосини тўғрилаб бу сафар Тер Штегенни ожиз қолдирди. Шу тариқа, Кике Сетьен “Барса” бошқарувидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. 

Валенсия – Барселона 2:0 (0:0, 2:0)

«Месталья»

Голлар: 1:0 – 48, автогол Альба, 2:0 – 77 Макси Гомес.

Валенсия – Доменек, Гайя, Гарай, Габриэл Паулиста, Васс, Солер (Собрино, 90), Ферран Торрес, Кондогбиа, Коклен, Гамейро (Родриго, 59), Макси Гомес (Коста, 80).

Барселона – тер Штеген, Умтити, Пике, Серджи Роберто, Альба, де Йонг (Ракитич, 85), Бускетс, Артур (Видаль, 56), Фати (Кольядо, 85), Месси, Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Пике (10), Умтити (43), Бускетс (52), Коклен (54).

Рейтинг: +53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика