RU

Последние новости

16:02Ферлан Менди "Реал"да қоладими?  0 15:30А Серия. Шомуродов ва "Кальяри" ўз майдонида "Лечче"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  15 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  0 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  1 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  4 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  11 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  27 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  8 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  15

Ла Лига. Месси фаолиятидаги 699-голини урган ўйинда "Барселона" ишончли тарзда ғалаба қозонди Новости

Ла Лига. Месси фаолиятидаги 699-голини урган ўйинда "Барселона" ишончли тарзда ғалаба қозонди

Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган "Барселона" - "Леганес" учрашуви тугади.


Барселона Леганес 2:0 

«Камп Ноу»

Голлар: 1:0 – 42 Фати, 2:0 – 69, пенальти Месси.

Барселона – Тер Штеген, Пике (Умтити, 73), Фирпо, Лангле, Серхи Роберто (Семеду, 53), Бускетс (Видаль, 63), Артур (Пуч, 73), Ракитич, Фати (Суарес, 54), Месси, Гризманн.

Леганес – Куэльяр, Тарин, Авазьем, Сильва (Родригес, 71), Бустинса, Ресио (Хиль, 85), Эрасо (Амаду, 63), Рубен Перес, Меса (Ассале, 46), Руибаль, Герреро (Каррильо, 71).

Огоҳлантиришлар: Бустинса (37), Рубен Перес (68), Авазьем (82), Лангле (84), Пуч (84), Фирпо (89), Ракитич (90).


ФИНИШ! Ўйин тугади. "Барселона"нинг ашаддий мухлисларини ишончли ғалаба билан муборакбод этамиз. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча! 

90+5. Эҳҳҳҳ, Суарес қулай вазиятни йўққа чиқарди. 

90+4. Месси ўйин қоидасини бузган ҳолда Родригесни йиқитди. 

90+3. Ракитич сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

Месси бугунги ўйинда фаолиятидаги 699-голини урди. Шунчаки тасанно! 

90+1. Месси бошчилидаги "Барселона" ҳужум чизиғи рақибга босим ўтказиб, кескин ҳужумларни амалга оширяпти. 

Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди. 

90. Родригес жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди, Тер Штегендан қойилмақом сейв! 

89. Фирпо рақибни йиқитгани боис сариқ ишлаб олди. 

88. Зарбаааа! Пуч бирга-бир ҳолатни голга айлантириши мумкин эди. 

85. "Леганес"да ўзгариш: Ресио ўрнига Сальватьерра тушди. 

84. Навбатдаги қоида бузиш ва сариқ карточка - Пуч огоҳлантирилди. 

83. Умтити Амадуга нисбатан жуда қўпол ўйнади. Огоҳлантириш! 

82. Авазьемга сариқ кўрсатилди! 

81. "Леганес" футболчиси Каррильодан зарбаааа!   Бир оз ноаниқ. 

80. Тезкорлик билан рақиб жарима майдончасига кириб бораётган Пуч йиқитилди.  Ракитич жарима зарбасини муваффақиятсиз амалга оширди. 

79. Артуро Видалдан узатма... "Барса" тўпга эгалик қилмоқда. 

77. Давом этамиз, дўстлар. 

Бугунги ўйинда Месси босиб ўтган майдоннинг турли қисмлари 

76. Ҳакам томонидан "тайм-оут" тақдим этилди,  футболчилар сув ичиб олишлари мумкин. 

74. Видалдан "подкат", қурбон - Ассале. 

73. "Барса"да ўзгаришлар: Артур ўрнига Пуч, Пике ўрнига Умтити тушди. 

71. "Леганес"да ўзгариш: Сильва ўрнига Родригес тушди. 

70. ГООООООООООООООООООООООООЛ!! Месси пенальтини голга айлантирди! 

67. Сильва жамоасига пенальти олиб келди.

ЙЎЎЎЎЎҚҚ ВАР офсайд туфайли голни инобатга олмади. 

64. ГОООООООЛ! Семедунинг узатмасидан кейин Гризманн гол урди! 

63. "Леганес"да ҳам ўзгариш: Эрасо ўрнига Амаду тушди. 

63. "Барса"да ўзгариш кузатилди. Бускетс ўрнига майдонга Видаль тушди. 

60. Пике майдонга қайтди. 

Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 80% - 20% 

59. "Леганес" тўпга эгалик қилмоқда. 

58. Ўйин давом этади. 

57. Пике жароҳат олгани боис майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

56. Ўйин тўхтаб қолди. Пике майдонда ётибди. 

Мессини фақат шу йўл билан тўхтата оласиз.

54. "Барса"да 2 та ўзгариш: Роберто ўрнига Семеду, Фати ўрнига Суарес туширилди. 

52. Месси рақиб футболчисини йиқитди. 

51. Зарбаааа! Месси чамаси 30 метрлардан жарима зарбасини амалга оширди. Куэльяр ўз ўрнида. 

Танаффусдан кейин "Леганес"да ўзгариш бўлган: Меса ўрнига Ассалe туширилган. 

49. Ракитич ва Месси бир-бирига пас берди, Ракитич озгина адашди ва тўпни олдириб қўйди.  

47. "Барселона" тўпга эгалик қилишда давом этяпти. 

Иккинчи бўлим бошланди! 

WhoScored: биринчи бўлим учун футболчиларга қўйилган баҳолар

Биринчи бўлимдан суратлар

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

43. Месси яна бир вазиятни голга айлантириши мумкин эди. 

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

42. ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Ансу Фатининг пастки бурчак томон йўллаган зарбасини дарвозабон бартараф этолмади. 

41. "Барса" рақиб жарима майдонида вазият яратишга интиляпти, 

40. Ракитич бурчак зарбасини амалга оширди, фойдасиз. 

39. Пике ҳужумга етиб келиб, вазият яратишга уринди. 

38. Энди эса Фати Авазьем томонидан йиқитилди. 

37. Месси Сильвани алдаб ўтиб кетаётганида йиқитилди. Унга сариқ карточка кўрсатилди.  

35. "Леганес" ён чизиқдан тўпни ўйинга киритди. 

Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 77% - 23% 

33. Футболчилар сув ичиб олишди. Давом этамиз. 

31. Ҳакамлар томонидан "тайм-оут" эълон қилинди. 

30. Ракитичдан чиройли узатма... Гризманнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ. 

29. Месси... Фирпо... вазият яратишга ҳаракат бор, аммо ҳозирча фойдасиз. 

28. Ракитич тўпни ичкарига оширди, тўп рикошет орқали дарвозабонга етиб борди. 

26. Ракитич ўнг қанотдан олдинга ўтишга уриниб кўрди... 

23. "Барселона" фаолликни ошириши лозим. Сетьеннинг боши қотган. 

22. Ракитич Месани йиқитди. 

Лангленинг 11-дақиқадаги сейви

21. Мезбонлар босим қилишда давом этишмоқда. 

19. Ракитич тўп билан майдон марказига... "тики-така" давом этяпти. Тўп Фатида, у Мессига узатди... Бускетс... яна олдинга. Қарама-қарши қанотга Робертога узатилди, ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 

18. Рубен Перес йиқитилди. 

17. "Барселона" рақиб дарвозаси тарафда ҳужум ташкил этмоқда.

16. "Леганес" тўпга эгалик қилмоқда.  

15. Герреро Артурга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳозирча "Барселона" тўп билан, фоизлар бўйича кўрсаткич - "Барселона" 74%, "Леганес" 26% 

13. Ресиодан хавфли узатма, лекин самарасиз. 

13. Бускетс Эрасога нисбатан қўполлик ишлатди. 

11. "Леганес"нинг хавфли ҳужуми! Эрасо тўп билан олдинга интилиб борди... аммо якунда Лангленинг шарофати билан ҳеч нарса амалга ошмади.

10. "Барселона" тўпга эгалик қилмоқда. Чап қанотдан ҳужумга ўтган Фати йиқитилди ва жарима зарбаси белгиланди. Узатма самара бермади.

8. Ансу Фати олдинга ўтиб, рейд амалга оширмоқчи бўлди, бироқ тўп унга бўйсунмади. 

6. Бускетс>Ракитич>Месси... Месси ҳужумга ўтишга уринди, лекин у қўполлик ишлатди деб топилди ва "Леганес" дарвозабони жарима зарбасидан тўпни жамоадошларига узатди.

5. "Барселона" тўпга эгалик қилмоқда.

Лео бугун 2та гол урса,  фаолиятидаги 700-голини урган бўлади (бунгача 628 тасини клубда, 70 тасини термада урган). 

1. Ўйин бошланди! 

"Барселона" футболчилари чигил ёзди машғулотларида

Футболчилар стадионга етиб келишди 

"Камп Ноу" бугунги ўйинни қабул қилишга тайёр! 

Таркиблар эълон қилинди


- Учрашув бошланишига оз вақт қолди. 


- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун Ла Лига 29-тури доирасида "Барселона" "Камп Ноу"да "Леганес"га қарши ўйнайди. Бу баҳсни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика