RU

Последние новости

00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  0 23:55А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  10 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  38 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  525 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  2 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0

"КЮ-2015": "Бунёдкор"дан йирик ғалаба, "Спартак"дан дуранг Новости

"КЮ-2015": "Бунёдкор"дан йирик ғалаба, "Спартак"дан дуранг

"Championat.asia" ҳамда "Oreo" савдо белгиси ҳамкорлигида ўтказилаётган "Келажак Юлдузлари-2015" футбол фестивалининг иккинчи тур учрашувлари якунига етди.

Кеча пойтахтимиздаги "Mega Planet" савдо мажмуасидаги, "Mega Cinema" кинотеатрида 3D форматидаги "Махлуқлар таътилда" (Монстры на каникулах 2) мультфильмини мириқиб томоша қилган болалар, бугун "Бунёдкор" стадионининг мини футбол залида иккинчи тур ўйинларини ўтказиш учун тўпландилар.


Биринчи жуфтликда зал эгалари "Пахтакор" футболчиларига қарши майдонга тушдилар. Илк турда бир хил ҳисобда ғалаба қозонган икки жамоа иштирокидаги учрашув қизиқарли ва голларга бой бўлди. Биринчи бўлимда икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган Сарвар Мустафоев шогирдлари танаффусдан сўнг ҳам ташаббусни ўз қўлларида ушлаб тура олдилар. Аксинча, ҳисобда ортда қолаётган пахтакорчилар олдинга чиқа бошладилар бу эса "Бунёдкор" учун қарши ҳужум қилишга айни муддао бўлди. Ҳисоб 2:1 кўриниш олганидан сўнг, ҳеч бўлмаса дурангга имконияти пайдо бўлган "Пахтакор" имкон қадар ҳужум қилишга уринди. Аммо кейинги учта гол уларнинг дарвозаларига киритилди. 38-дақиқада киритилган гол эса ҳисобни бироз қисқартирди, 5:2.

"Бунёдкор" - "Пахтакор" 5:2 (2:0)

"Бунёдкор": Азимов М, Икромов Х, Абдусаломов А, Турсунхўжаев, юсупов И, Эргашев Э, Исмоилов Р, Бобомуродов Ф, Болтаев О, Аҳмедов О, Назаров Акбар, Тунсунбоев А.

Мураббий: Сарар Мустафоев, Стромилов А.

"Пахтакор": Мансуров Ш, Бахтиёров М, Абдуллаев А, Ҳикматуллаев М, Атометов А, Рихсибоев С, Ли Владимир, Искандеров А, Мирафзалов А, Норбиев М, Усмонов К, Асқаров Ж.

Мураббий: Виктор Шимяков.



Гарчанд, "Спартак" асосан Тошкентда ўз номига эга жамоа бўлсада, уларни ҳеч ким бу ерда кучсиз деб айта олмайди. "Локомотив" эса энди шакилланаётган футбол мактаби. Шунинг учун ҳам бугунги ўйин қизиқарли кечишини тахмин қилиш мумкин эди. Икки жамоа посбони яхши турганлигидан дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди. 

"Локомотив" - "Спартак" 0:0

"Локомотив": Сибгатулин Р, Бахтиёров Ш, Шокиров М, Аматов А, Баҳодиров К, Учқунов М, Алишеров А, Мирзаев Л, Хазигалиев А, Ашуров А, Жўраев Ҳасан, Жўраев Ҳусан.

Мураббий: Суннат Рўзиев.

"Спартак": Худойбердиев, Муроджонов М, Муроджонов М - 2, Васильев А, Баҳодиров Ж, Баҳодиров К, Икромов М, Турсунмуҳамедов С, Мирзажалилов М, Акбаров Н, Ўринбоев, Обидов А.

Мураббий: Сергей Арсланов.




Кеча бўлганидек, бугун ҳам учрашувнинг энг яхши футболчиларига телефон совға қилинди. "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувида Отабек Болтаев сазовор бўлган бўлса, "Локомотив" - "Спартак" ўйинида Лазиз Мирзаев энг яхши бўлди. Айнан шу футболчига бугун ўйинни кузатган мутахассислар ҳам катта қизиқиш билдирдилар.


"Akfa Olami"дан Баҳодир Ашурматов энг яхши футболчини тақдирлаяпти.


Фарзанднинг муваффақияти, ҳар қандай ота-онани хушнуд этади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика