“Кёльн” Шюррлени ижарага олиши мумкин
27 окт 2017 01:30
Новости
“Кёльн” Шюррлени ижарага олиши мумкин
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Андре Шюррле Германиянинг бошқа бир жамоаси “Кёльн” қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатди. “Кёльн” раҳбарияти 26 ёшли футболчини қишки трансфер бозори чоғида ижарага олишни мақсад қилган. Шюррле “Боруссия” сафида бор йўғи 2 та ўйинда майдонга тушган, у ҳам бўлса Германия Кубоги доирасидаги учрашувда.
Маълумот учун, Андре Шюррленинг “Боруссия” билан
шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Ярим ҳимоячининг Дортмунд
клубидаги асосий рақобатчиси украиналик Андрей Ярмоленко ҳисобланади.
Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Комментарии