RU

Последние новости

10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  0 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  15 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  170 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  6

КХДР бош мураббийи: "Ўзбекистонлик футболчилар индивидуал томонлама кучли" Новости

КХДР бош мураббийи: "Ўзбекистонлик футболчилар индивидуал томонлама кучли"

Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан сўнг меҳмонлар устози матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйлайманки, бугун ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Ўзбекистон баҳсда кучлироқ кўринди. Айтишим лозимки, жамоамиз йиғилганига энди 20 кун бўлди. Умуман олганда ўйин яхши ўтди", - деб сўз бошлади кореялик мураббий.


-Ўтказиб юборилган дастлабки иккита голни қандай изоҳлайсиз?

-Айтиш мумкинки, стадиондаги атмосфера футболчиларга босим ўтказди. Биз ўйиндан-ўйинга футболчиларимизнинг маҳоратини ошириб борамиз. 


-2010 йилда КХДР жуда яхши таассурот қолдирганди. Ўшандан кейин жамоа ўсиши кутилганди. Бироқ, пасайиш юзага келди. Бунга сабаб нима?

-Бизда ёш футболчиларнинг ривожланиш жараёни кўнгилдагидек кечмади. 2010 йилдан сўнг кўп кучли футболчиларимиз билан хайрлашдик. Бунга айнан шу сабаб бўлиши мумкин. 


-Бугунги ўйиндан келиб чиқиб, Ўзбекистон терма жамоасининг энг кучли томони нимада деб ўйлайсиз?

-Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиларининг индивидуал маҳоратларини алоҳида қайд этиб ўтган бўлардим. 


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика