RU

Последние новости

00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  6 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  31 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  7 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  18 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  5

Квесиешвилининг автодубли ёхуд грузиялик футболчидан 2та ўйинда 4та гол Новости

Квесиешвилининг автодубли ёхуд грузиялик футболчидан 2та ўйинда 4та гол

Олий лиганинг сўнгги 2 турида Квесиешвили ўзини мухлисларга янада эслатиб қўйди.
Юртимиздаги фаолиятини 2012 йилда бошлаган гурзиялик ҳимоячини ишқибозларимиз “Бухоро” ва “Олмалиқ”даги фаолияти орқали яхши билишади.  Марказий ҳимоячи жорий мавсумдан “Қизилқум” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. “Кончилар” сафида ҳам етакчиликни ўз қўлига олган футболчи, асосий таркибнинг муҳим бир аъзоси бўла олди. Квесиешвили олий лиганинг сўнгги икки турида жами 4та гол киритди. Эътиборлиси у ҳар бир ўйинда иккитадан гол уриб келмоқда.

Хусусан 19-турда “Олмалиқ”қа кечган баҳсда Георгий ҳимоячига бўлишига қарамай собиқ жамоаси дарвозасини икки бор аниқ нишонга ола билди. Учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётганида, аниқроғи, 88 ва 90+1-дақиқаларда футболчи олмалиқликлар дарвозаси томон аниқ зарба йўллаб, “Қизилқум”га муҳим ғалаба келтирганди. Эътиборлиси, навоийликлар бунгача 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганди.

Шунингдек Георгий куни-кеча бўлиб ўтган 20-тур ўйинида ҳам иккита гол киритишга эришди. Бу сафар ҳар икки гол ҳам ўз дарвозасига. Аслида навоийликлар шу куни “Динамо” майдонидан камида дуранг билан қайтишга жуда яқин турганди. 5-дақиқада Квесиешвили ўз дарвозасига тўсатдан тўп киритиб юборганидан сўнг, “Қизилқум” аъзоси Алишер Азизов мувозанатни тиклашга эришганди. Бироқ 85-дақиқа ўтиб бораётганида гурзиялик футболчи яна жамоасини қийин ахволга солиб қўйди ва “кончилар”  шу тариқа аламли мағлубиятга учради. Албатта бу ҳар қандай футболчи учун ёқимсиз холатдир. Жорий мавсум ҳисобидан антидубль қайд этган футболчи ҳозирча биргина Георгий бўлиб турибди. Кўрамиз буни қолган турларда кимдир такрорлармикин. Ишонамизки, Квесиешвили энди кейинги турларда жамоаси учун фойда келтирадиган голлар уради.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика