Квальярелла бугун рекорд ўрнатиши мумкин
26 мар 2019 16:53
Новости
Квальярелла бугун рекорд ўрнатиши мумкин
"Сампдория"нинг 36 ёшли ҳужумчиси Фабио Квальярелла бугун, 26 март куни Италия терма жамоаси сафида рекорд ўрнатиши мумкин.
Италияликлар бугун Евро-2020 саралаш ўйинлари доирасида Лихтенштейнни қабул қилади. Кўплаб ОАВнинг ёзишича, жамоа устози Роберто Манчини форвардни асосий таркибда майдонга туширади.
Агар бу содир бўлса, Квальярелла 2010 йилдан сўнг илк марта миллий жамоа асосий таркибида майдонга тушган бўлади. Агар "Сампдория" ҳужумчиси ушбу баҳсда рақиб дарвозасини ишғол қилса, у Италия терма жамоаси сафида гол урган энг кекса (36 ёш, 54 кун) футболчига айланади.
Италия - Лихтенштейн ўйини 00:45да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии