RU

Последние новости

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  12 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   43 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  27 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  95 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Кутилмаган натижалар хит-паради TOP-5 Новости

Кутилмаган натижалар хит-паради TOP-5

Европа чемпионлар лигаси 2-тур доирасидаги эътиборга молик сенсацион натижалар билан таништириб ўтамиз.


5-ўрин.

Арсенал Англия – Олимпиакос Греция 2:3

«Эмирейтс»

Голлар
: 0:1 – 33 Пардо, 1:1 – 35 Уолкотт, 1:2 – 40, автогол Оспина, 2:2 – 65 Санчес, 2:3 – 66 Финнбогасон.

Арсенал
– Оспина, Габриэл, Гиббс, Бельерин (Кэмпбелл, 86), Косьельни (Мертесакер, 57), Озил, Окслейд-Чемберлен, Уолкотт, Касорла, Санчес, Коклен (Рэмзи, 60).

Олимпиакос
– Роберто, Элабделлауи, Сиовас, Ботиа, Салино, Фортунис (Вурос, 87), Камбьяссо, Пардо, Касами, Себа (Эрнани, 73), Идейе (Финнбогасон, 46).

Огоҳлантиришлар
: Санчес (44), Габриэл (45), Роберто (64), Финнбогасон (75), Камбьяссо (76), Фортунис (77), Озил (77).

Хит-парадни "Арсенал" - "Олимпиакос" жамоалари ўртасидаги баҳс очиб беради. Лондонда кечган ўйинда Арсен Венгер шогирдлари кутилмаганда ўз майдонларида грецияликларга имкониятни бой бериб қўйишди. Дастлабки турда "Динамо Загреб"дан ютқазган "Арсенал" бу сафар ўз майдонида "Олимпиакос" қаршилигини енга олмади.


4-ўрин.

Атлетико Испания – Бенфика Португалия 1:2

«Висенте Кальдерон»

Голлар
: 1:0 – 23 Корреа, 1:1 – 36 Гайтан, 1:2 – 51 Гонсалу Гедеш.

Атлетико
– Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Тиагу, Габи, Гризманн (Вьетто, 71), Оливер Торрес (Сауль, 63), Корреа (Торрес, 77), Мартинес.

Бенфика
– Жулио Сезар, Луизао, Андре Алмейда, Элизеу, Жардел, Гайтан, Самарис (Фейса, 73), Гонсалу Гедеш, Нелсон Семеду, Жонас (Пицци, 80), Хименес (Митроглу, 72).

Огоҳлантиришлар
: Элизеу (25), Луизао (28), Мартинес (40), Самарис (40), Оливер Торрес (55), Жардел (82).

Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико" жамоаси биринчи турда Туркияга сафар уюштириб, "Галатасарой"ни катта устунлик билан мағлубиятга учратишни уддасидан чиқишган эди. Ўз уйларида "Бенфика"га қарши бўлиб ўтган беллашувда эса "Атлетико" ишончни оқлай олмади. Португалия гранди "Бенфика" Гайтаннинг фаол ўйини эвазига "Атлетико" майдонида муҳим ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлди.


3-ўрин.

Астана Қозоғистон – Галатасарой Туркия 2:2 (0:1, 2:1)

«Астана Арена»

Голлар
: 0:1 – 31 Кыса, 1:1 – 77, автогол Балта, 1:2 – 86, автогол Эрич, 2:2 – 89, автогол Кароль.

Астана
– Эрич, Илич, Постников, Аничич, Шомко, Каньяс, Джолчиев (Нусербаев, 77), Жуков (Щеткин, 89), Максимович, Кетевоама (Мужиков, 82), Кабананга.

Галатасарой
– Муслера, Денайер, Кайя, Балта, Кароль, Инан, Кыса (Гюмюш, 82), Подольски (Родригес, 68), Снейдер, Озтекин (Сарыоглу, 90), Булут.

Огоҳлантиришлар
: Инан (42), Гюмюш (90).

Қозоғистон клуби "Астана"нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичига йўл олишиёқ катта сенсацияга сабаб бўлганди. "Астана" кўпчилик учун осон рақибдек кўринаётганди. Бу жамоа билан ўтадиган ўйинлар рақиблари учун тайёр 3 очкога қиёсланаётганди. Бироқ "Астана" барчанинг тахминларини пучга чиқарди. Қозоғистон клуби ўзининг уйидаги илк ўйиндаёқ рақибдан очко тортиб олишга эришди. Рақиб ҳам оддий жамоа эмас, балки Туркия гранди "Галатасарой" эди. "Астана" ўз майдонидаги биринчи учрашувдаёқ ўзининг ЕЧЛдаги дастлабки очкосини қўлга киритишга муваффақ бўлди.


2-ўрин.

Порту Португалия – Челси Англия 2:1 (1:1, 1:0)

«Драгау»

Голлар
: 1:0 – 39 Андре Андре, 1:1 – 45 Виллиан, 2:1 – 52 Майкон.

Порту
– Касильяс, Майкон, Мартинс Инди, Перейра, Маркано, Рубен Невеш (Эвандро, 78), Данилу Перейра, Браими (Освальдо, 87), Андре Андре (Лайюн, 80), Имбула, Абубакар.

Челси
– Бегович, Зума, Аспиликуэта, Иванович, Кэйхилл, Оби Микел (Азар, 62), Фабрегас, Виллиан, Рамирес (Матич, 73), Педро (Кенеди, 73), Диего Коста.

Огоҳлантиришлар
: Мартинс Инди (19), Маркано (25), Кэйхилл (41), Аспиликуэта (66), Матич (79), Данилу Перейра (82), Имбула (89).

Жозе Моуриньо учун бу мавсум анча машаққатли бошланди. "Челси"нинг ички чемпионатдаги ишлари беш эмас. Улар бизнинг ҳар ҳафтадаги "хит-парад"имизга тушишдан чарчашмаётгани кўпчилик учун кутилмаган ҳолат бўлмоқда. АПЛдаги муваффақиятсизлардан сўнг "Челси" Европа чемпионлар лигасидаги стартни яхши бошлай олганди. Бироқ иккинчи турга келиб улар Португалияга сафар қилишди. Жозе Моуриньонинг собиқ жамоаси айни пайтда бир текис футбол кўрсатишда оқсаётган "Челси"ни аяб ўтирмади. "Порту" ўз майдонида ўтган ўйинда "Челси" устидан керакли ғалабага эришишни уддалади ва муҳим уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди. "Челси" эса "хит-парад"нинг қаҳрамонларидан бирига айланишда давом этмоқда.


1-ўрин.

БАТЭ Беларусь – Рома Италия 3:2

«Борисов-Арена»

Голлар
: 1:0 – 8 Стасевич, 2:0 – 12 Младенович, 3:0 – 30 Младенович, 3:1 – 66 Жервиньо, 3:2 – 82 Торосидис.

БАТЭ
– Черник, Младенович, Поляков, Милунович, Володько (Риос, 85), Николич (Володько, 87), Стасевич, Яблонский, Гордейчук (Глеб, 72), Дубра, Сигневич.

Рома
– Шченсны, де Росси, Манолас, Динь, Салах, Венкер (Яго Фальке, 39), Итурбе (Торосидис, 46), Наингголан, Жервиньо, Пьянич, Флоренци (Солери, 90).

Огоҳлантиришлар
: Динь (12), Милунович (27), де Росси (46), Манолас (87), Дубра (90).

Европа чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган учрашувлар ичидан энг кутилмаган натижа Беларусда руй берди. БАТЭ жамоаси ўз майдонида "Рома"ни меҳмон қилди. БАТЭ жамоаси сўнгги йилларда мунтазам ЕЧЛ иштирокчиси сифатида ўз тажрибасини анча ошириб олаётганига ушбу баҳс яққол мисол бўла олди. БАТЭ шу куни Италия етакчиларидан бири "Рома" билан бўлиб ўтган учрашувда баҳс дебютини жуда кўтаринки руҳда бошлади ва меҳмонлар дарвозасини кетма-кет уч бор ишғол этди. Биринчи бўлимни фантастик тарзда ўтказган БАТЭ дастлабки 45 дақиқа ичида ҳамма масалани ҳал этиб қўйди. Танаффусдан кейин беларусликлар дарвозаси томо икки маротаба йўл топа олган "Рома" якунда вазиятни ўз томонига оғдира олмади. Албатта, БАТЭнинг ғалабаси ҳафтанинг энг сенсацион натижаси сифатида қайд этилиши муболаға бўлмайди. "Хит-парад" ғолиблигини БАТЭ футболчилари қўлга киритишди десак янглишмаган бўламиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика