RU

Последние новости

23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  5 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  4 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  6 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  166 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  49 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  28 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0

Кутиб олинг, “Бош вазир кубоги-2020” футбол мусобақалари бошланмоқда Новости

Кутиб олинг, “Бош вазир кубоги-2020” футбол мусобақалари бошланмоқда

Жорий йилнинг 4-12-октябрь кунлари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг ходимлари ўртасида футбол мусобақалари ташкил этилмоқда.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 4 сентябрда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йигʻилишида вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудлардаги йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида турли оммавий маданий ва спорт тадбирлари, жумладан “Бош вазир кубоги” мусобақасини ўтказиш вазифаси юклатилган эди.

Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 4-12-октябрь кунлари вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларнинг ходимлари ўртасида футбол мусобақалари ташкил этилмоқда.

Шу мақсадда “Бош вазир кубоги” мусобақаларида қатнашиш учун мамлакатимизда фаолият олиб бораётган 150дан ортиқ вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона ва ташкилотларга таклифномалар юборилди. Мусобақада иштирок этиш учун талабнома тақдим этишнинг сўнгги муддати этиб 10 сентябрь белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили илк маротаба ташкил этилган мусобақаларда 64та жамоа иштирок этганди. Бир ҳафтадан ошиқроқ давом этган қизғин ва муросасиз баҳсларда бош совринни Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси қўлга киритган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика