RU

Последние новости

15:10Палмер: "Росеньор эркин ўйнашимизга имкон беради"  0 14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  1 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  1 13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  3 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  0 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  6 12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  3 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  1 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  5 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  1 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  2

Кутиб олинг АПЛнинг янги юлдузи Михаил Мудрик Новости

Кутиб олинг АПЛнинг янги юлдузи Михаил Мудрик

Украиналик "Ливерпул" ҳимоячиларини ростакамига терлашга мажбур қилди.

   Украиналик футболчи Михаил Мудрик "Челси" сафида бироз олдин "Ливерпул"га қарши ўйинда дебют қилди. Михаил 55 чи дақиқада Луис Холлнинг ўрнига майдонга туширилди. Эътиборли томони украиналик гарчи гол урмаган бўлсада, ўзини яхши томонлама кўрсата олди. 35 дақиқа ичида 4 га яқин хавфли вазият яратган Мудрик фойдали ҳаракатлар кўрсаткичи бўйича 92.9 фоиз натижа қайд этди (ўйиндаги энг яхши кўрсаткич). 


  Матбуот анжуманларида ўзини ўта хотиржам тарзда тутиб келаётган футболчи яшил майдонда ҳам босиқ ва вазмин ҳолда вазиятларни тўғри баҳолай олишини намойиш қилди. Дарио Срна "Михаил ўз позициясида Мбаппе ва Винисиусдан кейин 3 чи футболчи" деганида кўпчилик кулганди, аммо кўриб турганингиздек украиналик "Ливерпул" ҳимоячиларини ростакамига терлашга мажбур қилди. Шубҳам йўқки, Поттер футболчини кейинги ўйинда асосий таркибга киритади. Украин мураббийни шунга "мажбур" қилди. Мудрик бугунги ўйини билан АПЛга яна бир юлдуз ташриф буюргани, у билан энди эҳтиёт бўлиб муомалада бўлишлари кераклиги ҳақида жар солгандек бўлди. Туманли албион ҳимоячилари ва дарвозабонлари 22 ёшли вингернинг ҳаракатларини ўйчан тарзда кузатишган бўлсалар керак. Украиналик футболчилар ичида энг қимматбаҳосига айланган Мудрик, сифат ва совринлар бўйича ҳам энг зўри бўлишни уддалайдими ёки йўқ буни вақт кўрсатади. Ҳозирча тахтни Андрей Шевченкодек даҳо эгаллаб турибди...


Жалолиддин Халилов.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика