RU

Последние новости

03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  13 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  1 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  1 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  18 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  2 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  5 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  18 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  348 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  11

Куртуа Замора соврини учун курашда Облакни ортда қолдирмоқда Новости

Куртуа Замора соврини учун курашда Облакни ортда қолдирмоқда

“Реал” Ла Лиганинг навбатдаги турида “Мальорка”ни 2:0 ҳисобида енгди.

Учрашувда Мадрид клуби дарвозасини Тибо Куртуа қўриқлади. Тибо мавсум сўнгида энг кам гол ўтказган дарвозабонга топшириладиган Рикардо Замора номидаги соврин учун курашда “Атлетико М” посбони Ян Облакдан ўтиб кетди.

Куртуа жорий мавсум Ла Лига доирасида 28 та ўйинда 18 та гол ўтказди. Ўртача битта ўйинда 0,64 гол. Облакда эса бу кўрсаткич 0,71 ни ташкил этмоқда.

Қайд этиш жоиз, Куртуа 12 йил ичида ушбу совринни қўлга киритган “Реал”нинг Икер Касильясдан сўнг илк посбони бўлиши мумкин. Тибо бу совринни 2012/13, 2013/14 йилги мавсумларда “Атлетико” сафида қўлга киритган.

Сўнгги 4 мавсумда эса ушбу Замора соврини Ян Облакка насиб этиб келаётганди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика