RU

Последние новости

00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  1 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  8 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  23 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5

Бугунги "жанг" олдидан "Насаф" ва "Пахтакор"нинг жорий мавсумдаги ўзаро ўйинларидан ФОТОМАҚОЛА Новости

Бугунги "жанг" олдидан "Насаф" ва "Пахтакор"нинг жорий мавсумдаги ўзаро ўйинларидан ФОТОМАҚОЛА

Мамлакатимиздаги барча футбол ишқибозлари учун бугун куннинг энг муҳим ўйини сўзсиз "Насаф" - "Пахтакор" беллашуви бўлади.


Олий лига 29-туридан ўрин олган қарама-қаршилик Қаршидаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади. Бу жамоаларнинг жорий мавсумдаги ўзаро тўртинчи тўқнашуви бўлади. Бундан олдинги учта ўйиндан иккитасида қаршиликлар, биттасида эса тошкентликлар ғалаба нашидасини суришган. Қуйида "Насаф" ва "Пахтакор"нинг бу мавсумдаги ўйинларидан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Биринчи ўйин
Ўзбекистон кубоги
Нимчорак финал
, биринчи ўйин
"Пахтакор" марказий стадиони
22.05.2017
"Пахтакор" - "Насаф" 0:3
Голлар:
Драган Черан 44 (пен.), Бахром Абдураҳимов 71, Дилшод Хушбаков 89

"Насаф"нинг бошланғич таркиби.

"Пахтакор"нинг бошланғич таркиби.

Ўша учрашувда "Насаф" "Пахтакор"ни Тошкентда таслим этган эди.

"Пахтакор" ўз майдонида "Насаф" дарвозасига йўл топа олмаган эди.

Учрашув мана шундай кескин курашларга бой ўтган эди.

Драган Черан беллашувда пенальтидан ҳисобни очгач голни шундай тарзда нишонлаган эди.

Ўша кунги учрашувда энг фаоллардан бири бўлган Бахром Абдураҳимов.

Мақсуд Каримов фамилиядоши Шерзоддан тўпни олиб қўйишга уринаётган вазият.


Иккинчи ўйин
Ўзбекистон кубоги
Нимчорак финал
, жавоб ўйини
"Ғузор" стадиони
30.05.2017
"Насаф" - "Пахтакор" 1:0
Гол:
Бахром Абдураҳимов 64

Тошкентдаги йирик ғалабадан кейин кубокда чорак финал йўлланмаси деярли ҳал қилиб бўлинган эди.

"Насаф" кубокда ҳар икки учрашувда ҳам "Пахтакор"ни мағлуб этган эди.

Қаршидаги стадионда реконструкция ишлари олиб борилаётгани учун Ғузорда ўтказилган баҳсда ягона голни Бахром Абдураҳимов киритган эди.


Учинчи ўйин
Олий лига
, 14-тур
"Пахтакор" марказий стадиони
19.06.2017
"Пахтакор" - "Насаф" 2:1
Голлар:
Игорь Сергеев 67, Шерзод Каримов 69 - Фарруҳ Сайфиев 78

"Насаф"нинг бошланғич таркиби.

"Пахтакор"нинг бошланғич таркиби.

Кубокдаги икки мағлубиятдан кейин Олий лига доирасидаги баҳсда Игорь Сергеев ҳисобни очган эди.

Шерзод Каримовнинг зарбаси эса ўша куни суперголга айланган эди.

Ўша куни "Насаф" дарвозасини қўриқлаган Элдор Суюнов бугун "Пахтакор" ўйинчиси сифатида қайдномадан жой олади.

Сергеев ва Каримовнинг голига Фарруҳ Сайфиев парашут зарбаси билан чиройли жавоб қайтарган эди.

Бугун бизни кескин ва курашларга бой ўйин кутиб турибди. Демак, биргаликда кузатамиз.



Толибжон Қосимов

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика