Кунде бу сафар терма жамоа базасига қандай либосда ташриф буюрди?
11 ноя 2024 21:01
Новости
Кунде бу сафар терма жамоа базасига қандай либосда ташриф буюрди?
Жюль Кунде танқидлардан сўнг Франция терма жамоаси тасарруфига ўзга услубдаги либосда келди.
"Барселона" ҳимоячиси миллий жамоа базасига қора қалпоқ, қора шим ва Франция терма жамоасининг 1992 йилдаги либосига ўхшаш винтаж уст кийимда келди.
Эслатиб ўтамиз, Кунденинг аввалги кийиниши баҳсларга сабаб бўлганди. Жером Ротен ва Жан Мишель Ларкларнинг танқидига учраган Жюль қуйидаги гапни айтганди: "Кейинги йиғинга спорт либосида келаман, сўз бераман".


Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии