RU

Последние новости

13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  0 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  0 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   0 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  2 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  12 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  7 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  6 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1

Кундалик №8/9. Ўйинни бизда ҳам кўрсатиш мумкинмиди? Новости

Кундалик №8/9. Ўйинни бизда ҳам кўрсатиш мумкинмиди?

Бу сафарги ижодий ишдан ўзим ҳам қониқмаяпман. Аввалгидек фаол эмасман, боиси ўзимга бошқа иш топиб олдим.
Яъни, терма жамоанинг машғулотларида фаол иштирок этяпман. Ёрдамим тегаётганидан албатта хурсандман, баъзан бундан хурсанд ҳам бўламан.  2006 йил фаолиятимни бошлаганимда жуда ғўр эдим. Ўша йиллари энди-энди номи чиқаётган, Аҳмедов, Денисов, Ҳайдаров ва Исмоилов каби футболчиларимиз бугунги кунда терма жамоамизнинг энг кучли футболчиларига айланди. Улар бу йўлни узоқ ва меҳнат билан босиб ўтишди.  Футболчидан фарқли равишда МТЖдан ўрин олиш журналистнинг ўз қўлида. Унга мураббийдан чақирув шарт эмас, қоғоз-қаламни олиб терма жамоа олдига борса бўлгани.  Лекин терма жамоани ичига кириб олиш, улар билан машғулотларда бир хилда тўп билан ишлаш ҳаммага ҳам насиб этавермаса керак.



Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиқа олмади, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогини юта олмади, бу дегани мен Ватанимни алмаштириб, Англияга бориб у терма жамоани ўзимники қилиб олишим керак дегани эмас-ку, тўғрими? Мен шу Ватан фарзандиман, демак, фақат ва фақат Ўзбекистон билан яшашим керак. Бу баландпарвоз гаплар эмас, агар буни юракдан хис қилсангиз, атрофдаги ҳар хил майда-чуйда гапларга қўл силташга ўрганар экансиз.

Бундан икки йил аввал танлаган йўлимиз нақадар тўғри чиққанлигига бугун амин бўляпман. Бетарафликда гап катта эканлигини устозларимиз айтишган ва уларнинг ўгитларига амал қилиб кам бўлмаяпмиз. Тарози палласини яхшилар босиб туради, шундай экан, ўша яхшилар учун меҳнат қилишдан чарчамаслик керак.

Интервьюларнинг камлиги сабабини айтсам. Икки маҳал машғулотдан йигитларимиз роса чарчашяпти. Энди дам олишга ётдим деганда, иккинчи машғулотга маъмурларимиз футболчиларни уйғотиб туришибди денг.



Хабарингиз бор, кеча ўйин бўлиб ўтди. “Matchworldcup Group” компанияси томонидан ташкиллаштирилган мазкур баҳсга фақат ва фақат ҳавас билан қарайсиз. Тошкентда бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувлари ҳеч қачон бундай юқори сифатда ўтказилмаган. Фақатгина саралаш ўйинларидаги расмий учрашувларда мазкур манзара гувоҳи бўламиз. Компаниянинг 2 нафар ходими барча нарсани ўзлари бажариб ташлашди. “Эшмат, уни олиб бер, Тошмат арқонни торт”, деган нарсалар йўқ. Барчаси қонун-қоида билан ўз вақтида. Махсус баннерлар тайёрланган, микст-зонагача тайёр. Медиа ходимлар учун махсус дастурхон. Ўйинга 20 нафарга яқин журналист ташриф буюрганини айтиб ўтишим лозим. Ўйиндан аввалги таркиб ва унинг якуний ҳолати қисқа фурсат ичида қўлингизда бўлади. Ҳамма “жилетка” кийган. Тартиб барчага бир, ўзингиз учун рухсат этилмаган ҳудудда ҳаракатлана олмайсиз. Хуллас, ўртада турган компания барчасини аъло даражада ишлаб чиққан.

Уларга бундан нима наф? Аввало Ироқ буюртмачи. Ундан кейин компания электрон таблоларга ўз рекламасини қўйиш ҳуқуқига эга. Ва энг муҳими, ўйинни ТВга сотиш ҳам уларнинг зиммасида. Битта ўйин орқали анчагина даромад кўриши мумкин. Улар сизга истаган ерингизда, профессионал ўйин ташкил этиб бера оладилар. 4 январь куни Австралияда бўлиб ўтадиган Эрон – Ироқ учрашувини ҳам “Matchworldcup Group” компанияси ташкил этади. Учрашувга кириш мутлақо текин эмас, гарчанд у бетараф майдонда бўлаётган бўлса-да. Кечаги баҳс чипталарининг нархи бизнинг пулда 15 000 сўмни ташкил этди. 600 нафарга яқин мухлис келганини инобатга олса, 900 000 сўм бўлади, ҳарна майда-чуйдаларнинг пули чиқади.



Энди барчангизни қизиқтираётган бир саволга жавоб берсам, “Спорт ТВ” ўйинни кўрсатса бўлармиди?
Албатта, ҳа!

Ироқ “Matchworldcup Group” компаниясига буюртмачи сифатида ўзининг талабларини қўяди. Яхши ўйин, Ироқ учун телетрансляция, яхши майдон ва шунга ўхшаш. Ироқнинг талабидан келиб чиқиб компания Ўзбекистонга мурожаат қилади. Марказ ўзига тегишли талабни шартномага киритди. Ҳаттоки шартнома бандида, матбуот анжуманини ташкил этиш ҳам бор. Майда-чуйдасигача бор. Агар шу кунгача “Спорт” ТВ Марказ ё футбол ташкилотларининг бири билан яқин алоқани ўрнатганида, ўша келишув давомида Ўзбекистон учун ҳам бепул трансяцияни олиш имконияти бўларди. Ироқ учун биз керакли рақиб эдик ва “Matchworldcup Group” ўйинни бузиб юбормаслиги учун ҳам ТВ ҳуқуқини бизга берарди.

Ҳозирча шулар...


Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика