RU

Последние новости

13:58Вардининг эҳтимолий янги клуби маълум  0 13:37"Қўқон-1912" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши беллашувда камбэк қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:58"Чикаго Файр" Де Брюйне билан музокаралар олиб бормоқда  0 12:35Симеоненинг журналистнинг Баэна ҳақида гапириш илтимоси ҳақида: "Мени аҳмоқ деб ўйлаяпсиз. Жамоангизда ўйнамаётган одам ҳақида гапириш мумкин эмас"  0 12:04Андро Гиоргадзе: "Ҳатто дуранг ҳам биз учун яхши натижа эди, лекин ғалаба қозонишни уддаладик"  1 11:47Асадбек Раҳимжонов: "Гувоҳи бўлдингиз, ҳакамлар йўқ жойдан пенальти белгилашди"  6 11:30Аслиддин Тоштемиров: "Биз осонликча ютқазмаймиз. Ютқазадиган жамоа ҳам эмасмиз"  0 11:03Темурхўжа Абдухолиқов: "Мағлубиятга мен сабабчи бўлдим"  5 10:46Алишер Салимов: "Хоҳ ОКМК бўлсин, хоҳ "Насаф", ғалаба учун майдонга тушамиз"  4 10:31"Фаолиятим бошқача бўлиши мумкин эди". Илёс Зейтуллаев Италия А Сериясида мустаҳкам ўрнашиб қола олмаганининг сабабини айтди  8 10:15Арда Гюлернинг 50-учрашуви «Реал»га «қиммат»га тушди  5 09:40Виктор Гёкерешнинг навбатдаги жамоаси деярли маълум  10 09:06Аббосбек Файзуллаев: «Ҳали имкониятимиз бор»  4 08:35Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  6 08:09Гвардиола «Сити»нинг муваффақиятсизликларига олиб келган хатосини айтди  15

Кун мавзуси: ПФЛ "Навбаҳор"ни нима учун жазолади? Новости

Кун мавзуси: ПФЛ "Навбаҳор"ни нима учун жазолади?

Теги :  ПФЛНавбаҳор
Бугун ПФЛ расмий сайтида "Навбаҳор" футбол клубига нисбатан интизомий чоралар қўлланилгани ҳақида хабар чиқди.

Бу хабарни ўқиб кўпчилик мухлислар "Навбаҳор" "Пахтакор"ни ютиб қўйди, шунга ПФЛ чидай олмасдан бирор жазо "ўйлаб топди" деган хаёлга боришди. Буни сайтимизда бироз аввал чоп этилган "ПФЛ «Навбаҳор» футбол клубига нисбатан интизомий чоралар қўллади" номли хабар остида қолдирилган изоҳлардан билса бўлади. 

Аслида гап бунда эмас. Гап шундаки, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида кичик жанжал чиққан. Бир бошдан бошлаймиз, одатга кўра анжуманлар хонасига дастлаб меҳмон жамоа бош мураббийи Шота Арвеладзе кириб келган. Маълумки, ўйиндан кейинги матбуот анжумани ОАВ ходимлари учун ташкил қилинади ва бунда мухлисларнинг ҳам залга кириб олишига йўл қўйилмайди.

Хуллас Арвеладзе кирганидан сўнг маҳаллий мухлислардан бири унга "Пахтакор" олдинги йиллари Наманганга келганида кўпинча ҳакамлар ёрдами билан ютиб кетарди, лекин бу сафар ўйин ҳалол бўлди, шундай ўйинлар қанча кўпайса шунча яхши" деган мазмунда ўз фикрини билдирган ва бунга жавобан Арвеладзе "Мен бу гапларга изоҳ бера олмайман, чунки мен бу жамоада янгиман, яхшиси бугунги учрашув ҳақида гапирганим маъқул деган". 

Шу пайт анжуманлар хонасига "Навбаҳор"нинг бошқа бир мухлиси кириб келади ва у ҳам боя такрорланган гапни айтади ва "Пахтакор" ҳалол ўйнагани учун клуб бош мураббийига ўз миннатдорчилигини билдиради. Грузиялик мураббий савол ўрнига фикрлар янграётганини кўриб яна ҳайрон қолади. Шота Арвеладзе саволларга жавоб қайтариб бўлгач, зални тарк этганидан сўнг то "Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов келгунча қисқа танаффус бўлади. 

Ва мана шу танаффус пайтида наманганлик икки мухлис бир-бири билан тортишиб қолади. Тортишувга, айтиш мумкинки, кичик жанжалга "Пахтакор" ҳақида олдин деярли тасаввурга эга бўлмаган Шота Арвеладзега нима сабабдан "Пахтакор" авваллари Наманганда "тоза" ютмаганини айтиши сабаб бўлади. Шунда иккинчи мухлис мураббийга нима деб савол беришни ўзим биламан, менга ақл ўргатма дейди ва бунинг натижасида жанжал келиб чиқади. 

Лекин бошқалар аралашуви оқибатида жанжал тезда бартараф этилади ва иккала мухлис ҳам бир-бири билан ярашиб олишади. Кейинчалик футболга оид сайт ва ижтимоий тармоқларда ушбу жанжал воқеалари акс этган видео тарқалди. ПФЛ эса видео ва клуб вакилларининг тушунтириш хатлари эвазига вазиятни ўрганиб чиқиб "Навбаҳор"ни 10 миллион сўм миқдорида жазолашни лозим топди. 

Бор гап шу. Бу ерда ҳеч қанақасига "Навбаҳор"нинг "Пахтакор"ни ютиб қўйгани ва бошқа омиллар рол ўйнамаяпти. Қисқаси, бу жазонинг ўйинга ва натижага умуман алоқаси йўқ. Гап ўйиндан кейинги матбуот анжуманида юзага келган тортишув ҳақида боряпти. Хулоса ўрнида нима дейиш мумкин? Маълумки, ўйиндан кейинги матбуот анжуманини ташкил қилиш ва ўтказиш асосан мезбон жамоа матбуот котиби зиммасидаги иш ҳисобланади. Шунингдек, бу борада унга учрашув комиссари ҳам ёрдам бериши керак. Чунки биз Осиё чемпионлар лигасида кўрганмиз, комиссарлар ўйиндан олдин ва кейин матбуот анжуманларини ҳам кузатиб боришади. Лекин Намангандаги матбуот анжуманини ПФЛ вакили бўлиб борган шахс назорат қилмаган, балки видео тарқалмаганида жанжалдан умуман хабари бўлмаслиги ҳам мумкин эди. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: -34   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика