Кун ФАКТИ! "Какова" клуби ҳақида эшитганмисиз?
30 дек 2015 17:10
Новости
Кун ФАКТИ! "Какова" клуби ҳақида эшитганмисиз?
Ўз вақтида Бразилияда "Какова" номли клуб бўлганидан хабарингиз борми? Йўқ, бу қандай жамоа экан, нега у хақида эслаб қолдинглар деяпсизми?! Албатта, бунинг сабаби бор. Клуб номи - "Какова"ни русча сўз деб олиб, ўзбекчага таржима қилсак ҳам - қандай сўзи келиб чиқади. Хўш, чиндан ҳам "Какова", қандай жамоа бўлди?
Ўзига яраша ўйин услубига эга ва анчагина яхши натижалар қайд этаётган клуб, мамлакат Ички Ишлар Вазири буйруғига биноан тарқатиб юборилади. Сабаби, клуб аъзоларининг асосий қисмини полиция ходимлари ташкил этган. Шу сабабли "Какова"нинг учрашувларида трибуналарни "футболчиларнинг" ҳамкасблари тўлдириб ўтиришган. Полициячилар стадионда футбол томоша қилаётган вақтда, шаҳарда, яъни стадион ташқарисида қонунбузарларнинг "кетмони учарди". Шу ўринда таъкидлаш зарур, стадионда ўрнак қилиб кўрсатса арзийдиган тартиб ҳукмронлик қиларди.
Комментарии