RU

Куман: “Ёш футболчилар асосий таркибга лойиқлиги учун майдонга тушишмоқда” Новости

Куман: “Ёш футболчилар асосий таркибга лойиқлиги учун майдонга тушишмоқда”

Ла Лига 26-турида “Осасуна”га (2:0) қарши ғалабадан кейин каталонияликлар устози ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз бугун энг яхши ўйинимизи намойиш эта олмадик, аммо ғалабага лойиқ эдик. Натижа биз учун муҳим эди. Шу руҳда давом этишига умидворман.

Ёш футболчилар бизнинг фахримиз. Улар ишқибозлар истаги учунмас, балки шу жойда тўп тепишга лойиқлиги учун таркибга киритилишган.

Педри, Мориба, Мингуэза, Араухо каби футболчилар клубнинг келажаги. Мадрид дербиси? Биринчи навбатда ўзимизнинг натижамиз муҳим. Албатта, дербидаги натижа ҳам бизга қизиқ. Ҳар қандай ҳисоб бизнинг фойдамизга ҳал бўлади” дея ўз фикрларини билдириб ўтди Куман.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика