Куман: "Реал" ва "Атлетико"нинг Кубокдан чиқиб кетиши совринни ютишни осонлаштирмайди"
26 янв 2021 22:30
Новости
Куман: "Реал" ва "Атлетико"нинг Кубокдан чиқиб кетиши совринни ютишни осонлаштирмайди"
"Барселона" бош мураббийи Роналд Куман Испания Кубоги доирасида "Райо"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Райо" - кучли жамоа. Биз оддий бўлмаган рақибга қарши ўйнаймиз, доимо диққатни йўқотмаслик керак. Совринлар ютишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳа, ҳозирча имкониятлар етарли. Кубок - соврин ютиш учун энг қисқа турнир.
"Реал" ва "Атлетико"нинг чиқиб кетгани сабабли совринни қўлга киритиш осон бўлмайди. Энди улар ЛаЛигага катта эътибор қаратишади. Ҳар уч кунда ўйинларда қатнашиш жуда қийин. Бу йўлда сиз уч соврин учун кураш олиб боришингиз керак бўлади", - деди Куман.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии